https://sputniknews.uz/20240619/russia-north-korea-44437248.html
Россия ва КХДР ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди
Россия ва КХДР ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди
Sputnik Ўзбекистон
Янги ҳужжатнинг пайдо бўлиши сўнгги пайтларда геосиёсий вазиятдаги ўзгаришлар ва икки томонлама муносабатлардаги ўзгаришлар билан боғлиқ.
2024-06-19T16:16+0500
2024-06-19T16:16+0500
2024-06-19T16:17+0500
дунё янгиликлари
дунёда
россия
владимир путин
кхдр
ким чен ин
битим
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/13/44432803_0:0:2924:1645_1920x0_80_0_0_38f7c2618e4b33fceb5777c1b076405c.jpg
TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Россия ва Шимолий Корея етакчилари Владимир Путин ва Ким Чен Ин Пхеньянда кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзолади, дея хабар берди РИА Новости.Россия президенти мазкур ҳужжатни фундаментал деб атади ва у узоқ йиллар давомида икки давлат муносабатларининг асосини ташкил этишини қайд этди.Янги шартнома асосий ҳужжатлар – 1961 йилдаги Дўстлик ва ўзаро ёрдам шартномаси, 2000 йилдаги Дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома, шунингдек, 2000 ва 2001 йиллардаги Москва ва Пхеньян декларациялари ўрнини эгаллайди.Россия президентининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг хабар беришича, янги ҳужжатнинг пайдо бўлиши сўнгги пайтларда геосиёсий вазиятдаги ўзгаришлар ва икки томонлама муносабатлардаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Шартнома Шимолий-Шарқий Осиёда барқарорликни оширишга қаратилган.Бундан ташқари, Путин ва Ким Чен Ин ўзаро совғалар алмашишди. Ушаков хабарига кўра, Шимолий Корея етакчисига “Aurus” автомобили, адмирал ханжари ва чой сервизи совға қилинди. Путинга ўз сурати тасвирланган бир нечта санъат асарини тақдим этилди. Музокаралар делегациялар иштирокида бир ярим соатдан ортиқ, юзма-юз форматида эса икки соатга яқин давом этди. Учрашув “Кимсусан” давлат қароргоҳида бўлиб ўтмоқда.Россия Федерацияси ва КХДР ўртасида имзоланган кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома иштирокчилардан бирига тажовуз содир бўлган тақдирда ўзаро ёрдам кўрсатишни назарда тутади, деди Россия президенти Владимир Путин КХДР давлат ишлари бўйича раиси Ким Чен Ин билан музокаралар якунлари ҳақида.Шу нуқтаи назардан, Россия раҳбари АҚШ ва бошқа НАТО давлатларининг Россия ҳудудига зарба бериш учун юқори аниқликдаги узоқ масофага учувчи қурол тизимлари, F16 самолётлари ва шунга ўхшаш бошқа қурол-яроғ ва жиҳозлар етказиб бериш ҳақидаги баёнотларига эътибор қаратди.Россия Федерацияси ва КХДР ўртасида соғлиқни сақлаш, тиббиёт таълими ва илм-фан соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланди, дея хабар беради Кремль сайти.Россия ва КХДР ўртасида Туманная дарёси орқали чегара автомобиль кўприги қуриш бўйича ҳукуматлараро битим ҳам имзоланди.Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин Ким Чен Иннинг таклифига биноан 18-19 июнь кунлари КХДРда давлат ташрифи билан бўлиб турибди.
https://sputniknews.uz/20240619/russia-and-north-korea-etakchilar-muzokaralar-44427423.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/13/44432803_228:0:2827:1949_1920x0_80_0_0_9539b79c90b374302fa0e4c9fd281b35.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия кхдр стратегик шериклик битим путин
россия кхдр стратегик шериклик битим путин
Россия ва КХДР ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди
16:16 19.06.2024 (янгиланди: 16:17 19.06.2024) Янги ҳужжатнинг пайдо бўлиши сўнгги пайтларда геосиёсий вазиятдаги ўзгаришлар ва икки томонлама муносабатлардаги ўзгаришлар билан боғлиқ.
TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Россия ва Шимолий Корея етакчилари Владимир Путин ва Ким Чен Ин Пхеньянда кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзолади, дея хабар берди РИА Новости.
Россия президенти мазкур ҳужжатни фундаментал деб атади ва у узоқ йиллар давомида икки давлат муносабатларининг асосини ташкил этишини қайд этди.
Янги шартнома асосий ҳужжатлар – 1961 йилдаги Дўстлик ва ўзаро ёрдам шартномаси, 2000 йилдаги Дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома, шунингдек, 2000 ва 2001 йиллардаги Москва ва Пхеньян декларациялари ўрнини эгаллайди.
Россия президентининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг хабар беришича, янги ҳужжатнинг пайдо бўлиши сўнгги пайтларда геосиёсий вазиятдаги ўзгаришлар ва икки томонлама муносабатлардаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Шартнома Шимолий-Шарқий Осиёда барқарорликни оширишга қаратилган.
Бундан ташқари, Путин ва Ким Чен Ин ўзаро совғалар алмашишди. Ушаков хабарига кўра, Шимолий Корея етакчисига “Aurus” автомобили, адмирал ханжари ва чой сервизи совға қилинди. Путинга ўз сурати тасвирланган бир нечта санъат асарини тақдим этилди.
Музокаралар делегациялар иштирокида бир ярим соатдан ортиқ, юзма-юз форматида эса икки соатга яқин давом этди. Учрашув “Кимсусан” давлат қароргоҳида бўлиб ўтмоқда.
Россия Федерацияси ва КХДР ўртасида имзоланган кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома иштирокчилардан бирига тажовуз содир бўлган тақдирда ўзаро ёрдам кўрсатишни назарда тутади, деди Россия президенти Владимир Путин КХДР давлат ишлари бўйича раиси Ким Чен Ин билан музокаралар якунлари ҳақида.
“Бугун имзоланган кенг қамровли ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома, бошқа нарсалар қатори, ушбу келишув тарафларидан бирига тажовуз содир бўлган тақдирда ўзаро ёрдам кўрсатишни назарда тутади”, — деди Путин.
Шу нуқтаи назардан, Россия раҳбари АҚШ ва бошқа НАТО давлатларининг Россия ҳудудига зарба бериш учун юқори аниқликдаги узоқ масофага учувчи қурол тизимлари, F16 самолётлари ва шунга ўхшаш бошқа қурол-яроғ ва жиҳозлар етказиб бериш ҳақидаги баёнотларига эътибор қаратди.
"Бу нафақат баёнот, балки аллақачон содир бўлаётган жараён ва буларнинг барчаси Ғарб давлатлари томонидан турли хил халқаро мажбуриятлар доирасида ўз зиммаларига олган чекловларни қўпол равишда бузишдир", – деб таъкидлади Путин.
Россия Федерацияси ва КХДР ўртасида соғлиқни сақлаш, тиббиёт таълими ва илм-фан соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланди, дея хабар беради Кремль сайти.
“Россия Федерацияси президенти Путиннинг Корея Халқ Демократик Республикасига давлат ташрифи доирасида Россия-Корея ҳужжатлари имзоланди... Булар Россия Федерацияси ҳукумати ва Корея Халқ Демократик Республикаси ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш, тиббиёт таълими ва фан соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим", – дейилади хабарда.
Россия ва КХДР ўртасида Туманная дарёси орқали чегара автомобиль кўприги қуриш бўйича ҳукуматлараро битим ҳам имзоланди.
“Россия Федерацияси президенти Путиннинг Корея Халқ Демократик Республикасига давлат ташрифи доирасида Россия-Корея ҳужжатлари... Россия Федерацияси ҳукумати ва Корея Халқ Демократик Республикаси ҳукумати ўртасида Туманная дарёси орқали чегара автомобиль кўприги қуриш тўғрисидаги битим имзоланди”, – дейилади Кремль хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин Ким Чен Иннинг таклифига биноан 18-19 июнь кунлари КХДРда давлат ташрифи билан бўлиб турибди.