TOШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси VI БРИКС ўйинларини 114 та медаль билан тўртинчи ўринда якунлади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Кеча Россиянинг Қозон шаҳрида VI БРИКС ўйинлари ўз якунига етди. Муросасиз беллашувларда Ўзбекистон делегацияси 17 та олтин, 39 та кумуш ва 58 та бронза, жами 114 та медаль жамғарди.
“Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида Россия, Беларусь ва Хитой жамоаларидан кейин тўртинчи ўринни эгаллади”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Қозондаги VI БРИКС ўйинлари 12-23 июнь кунлари бўлиб ўтди. Жами 90 та жамоа иштирок эттган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон делегацияси 23 та спорт турида 249 нафар спортчи билан қатнашди.