TOШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди Кремль матбуот хизмати.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон етакчиси Доғистондаги терактлар оқибатида тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳалок бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.
"Россия президентининг яқинда Тошкентга амалга оширган давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш контекстида ўзаро манфаатли Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди", — дейилади хабарда.