https://sputniknews.uz/20240624/mirziyoev-dagestan-terror-putin-hamdardlik-44492088.html
Мирзиёев Доғистондаги террорчилик муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Мирзиёев Доғистондаги террорчилик муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Терактларда 15 дан ортиқ полициячи ва бир қанча тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлди.
2024-06-24T09:01+0500
2024-06-24T09:01+0500
2024-06-24T10:40+0500
сиёсат
ўзбекистон
россия
доғистон
шавкат мирзиёев
владимир путин
террорчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/1d/15073501_0:114:1280:834_1920x0_80_0_0_05ee88fae3a9146138c2198172ccf4d4.jpg
TOШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Дарбанд ва Махачқала шаҳарларида (Доғистон) содир этилган террорчилик ҳаракатлари муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди. Ўзбекистон етакчиси Доғистондаги террорчилик ҳужумларини қатъий қоралади. Ушбу таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмаларнинг фаол ҳамкорлигини давом эттиришга тайёрлигини билдирди. Маълумот учун, кеча тунда Дарбандда номаълум шахслар Махачқаладаги синагог ва черковга ўқ узди, патруль пости ўққа тутилди. Терактларда 15 нафар полициячи ва бир қанча тинч аҳоли қурбон бўлди. Россия махсус кучлари 6 нафар террорчини йўқ қилган. Террорчилик бўйича жиноий ишлар очилган. Доғистонда уч кунлик мотам эълон қилинди.
ўзбекистон
доғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/1d/15073501_231:195:1044:804_1920x0_80_0_0_069b50018644a7ff51c1a48e556032fa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев доғистон террорчилик путинга ҳамдардлик
мирзиёев доғистон террорчилик путинга ҳамдардлик
Мирзиёев Доғистондаги террорчилик муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
09:01 24.06.2024 (янгиланди: 10:40 24.06.2024) Терактларда 15 дан ортиқ полициячи ва бир қанча тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлди.
TOШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Дарбанд ва Махачқала шаҳарларида (Доғистон) содир этилган террорчилик ҳаракатлари муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов
хабар берди. “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дарбанд ва Махачқала шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва фуқаролар қурбон бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, чуқур ҳамдардлик билдирди”, — деб ёзади Шерзод Асадов.
Ўзбекистон етакчиси Доғистондаги террорчилик ҳужумларини қатъий қоралади. Ушбу таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмаларнинг фаол ҳамкорлигини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Маълумот учун, кеча тунда Дарбандда номаълум шахслар Махачқаладаги синагог ва черковга ўқ узди, патруль пости ўққа тутилди. Терактларда 15 нафар полициячи ва бир қанча тинч аҳоли қурбон бўлди. Россия махсус кучлари 6 нафар террорчини йўқ қилган. Террорчилик бўйича жиноий ишлар очилган. Доғистонда уч кунлик мотам эълон қилинди.