Россия Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлди — тафсилотлар

Статистика агентлиги Ўзбекистон экспортидаги ТОП-10 давлат номини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 июнь — Sputnik. Россия Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Қайд этилишича, шу йилнинг январь-май ойларида Россия, Хитой ва Туркия Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар ичида еткачига айланди.
Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:
Россия – 1,4 млрд доллар;
Хитой – 822 млн доллар;
Туркия – 494 млн доллар;
Қозоғистон – 486 млн доллар;
Афғонистон – 372 млн доллар;
Франция – 320 млн доллар;
Тожикистон – 199,4 млн доллар;
Қирғизистон – 195 млн доллар;
Литва – 131,3 млн доллар;
Покистон – 128,3 млн доллар.
Ўзбекистон ва Россиянинг йиллар давомидаги ҳамкорлиги — инфографика