Ўзбекистон ва Россиянинг йиллар давомидаги ҳамкорлиги — инфографика

Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 26-27 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Sputnik Ўзбекистон икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик кўрсаткичларини таҳлил қилди.
Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги муносабатлар ривожидаги ижобий динамикани савдо айланмасининг ўсиши ҳам кўрсатмоқда. Жорий йилнинг 4 ойи давомида у 3,844 млрд долларга етди.
Бугунги кунда республикада Россия билан ташкил этилган 3 мингдан ортиқ қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистоннинг Россия Федерациясига экспорт қилинадиган асосий товарлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, тўқимачилик маҳсулотлари, пахта, саноат маҳсулотларидир.
Таълим соҳасидаги ҳамкорлик ҳам фаол ривожланмоқда. Россия олий ўқув юртларида 50 мингдан ортиқ ўзбекистонлик, Россия олий ўқув юртларининг Ўзбекистондаги филиалларида 8 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда.
Ўзбекистонда жами 14 та Россия олий ўқув юртларининг филиаллари мавжуд.
Батафсил Sputnik Ўзбекистон инфографикасида танишинг.
Янгиликлар лентаси
0