Қозоғистондаги ҳарбий-ватанпарварлик йиғинида Ўзбекистон жамоаси иккинчи ўринни эгаллади

Олмаотадаги Қуруқликдаги қўшинлар ҳарбий институтида “Айбин” халқаро ҳарбий-ватанпарварлар йиғини якунланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 июнь — Sputnik. Ўзбекистоннинг “Ватан таянчи” жамоаси “Айбин—2024” халқаро ҳарбий-ватанпварлик йиғинида фахрли иккинчи ўринни эгаллади, дея хабар берди Мудофаа вазирлиги.
Олмаотадаги Қуруқликдаги қўшинлар ҳарбий институтида “Айбин” халқаро ҳарбий-ватанпарварлар йиғини якунланди. Унда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати жамоаси муваффақиятли иштирок этди.
В Алматы подвели итоги X Международного военно-патриотического сбора молодежи "Айбын"
Қозоғистон, Озарбайжон, Беларусь, Қирғизистон, Ўзбекистон Республикалари ва Россия Федерациясидан келган 750 нафар ўғил-қиздан иборат жамоалар “Айбин совғаси” интеллектуал ўйини, робототехниклар ўртасида “Билимдон аскар” шарти, “АК-74” қуролини нотўлиқ қисмларни ажратиш ва йиғиш шартларида ўзаро беллашди.
“Бир неча кун давом этган муросасиз баҳслар якунида “Ватан таянчи” жамоаси умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни қўлга киритди. Биринчи ўрин эса мезбон — Қозоғистон жамоасига насиб этди”, — дейилади хабарда.
В Алматы подвели итоги X Международного военно-патриотического сбора молодежи "Айбын"
Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида жамоага кубок, медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистоннинг “Ватан таянчи” жамоаси Қозоғистондаги “Айбин—2024” йиғинида иштирок этмоқда