https://sputniknews.uz/20240619/vatan-tayanchi-jamoa-uzbekistan-kazakhstan-aybin2024-44425767.html
Ўзбекистоннинг “Ватан таянчи” жамоаси Қозоғистондаги “Айбин—2024” йиғинида иштирок этмоқда
Ўзбекистоннинг “Ватан таянчи” жамоаси Қозоғистондаги “Айбин—2024” йиғинида иштирок этмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Олмаотада “Айбин” халқаро ҳарбий-ватанпарварлар йиғинининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
2024-06-19T09:45+0500
2024-06-19T09:45+0500
2024-06-19T10:39+0500
спорт
ўзбекистон
қозоғистон
ҳарбийлар
мудофаа вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/13/44425134_185:246:1264:853_1920x0_80_0_0_1b8d5699a276697ef1eda6a4c1a32f26.jpg
TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Қозоғистонда “Айбин—2024” ҳарбий-ватанпарварлик йиғини бошланди, дея хабар берди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги. Олмаотадаги Қуруқликдаги қўшинлар ҳарбий институтида “Айбин” халқаро ҳарбий-ватанпарварлар йиғинининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ҳарбий-ватанпарварлик йиғини Совет Иттифоқи Қаҳрамони, “1-сонли Халық қаһарманы”, мустақил Қозоғистоннинг биринчи мудофаа вазири, армия генерали Сагадат Нурмагамбетов таваллудининг 100 йиллигига бағишланди. Мазкур халқаро йиғинда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Бир ҳафта давом этадиган беллашувларда жамоа Россия, Озарбайжон, Қирғизистон, Беларусь ҳамда мезбон давлатнинг 42 та жамоалари билан беллашади. Иштирокчилар 14 ёшдан 17 ёшгача бўлиб, уларнинг сони жами 750 нафар.Қайд этилишича, ҳарбий техника, жиҳозлар, спорт жиҳозлари кўргазмаси, тўгараклар фаолиятига оид стендлар – буларнинг барчасини Қуруқликдаги қўшинлар ҳарбий институти қошидаги “Али” ўқув марказида 18-22 июнь кунлари кўриш мумкин. Концертлар, маърузалар, спорт ўйинлари, гулхан атрофида кечалар, халқ қаҳрамони ҳақидаги фильмлар намойиши ҳам режалаштирилган.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/13/44425134_250:121:1226:853_1920x0_80_0_0_c9e229c6d514e163dffbd8d896f21306.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
олмаота “айбин” халқаро ҳарбий-ватанпарварлар йиғини
олмаота “айбин” халқаро ҳарбий-ватанпарварлар йиғини
Ўзбекистоннинг “Ватан таянчи” жамоаси Қозоғистондаги “Айбин—2024” йиғинида иштирок этмоқда
09:45 19.06.2024 (янгиланди: 10:39 19.06.2024) Олмаотада “Айбин” халқаро ҳарбий-ватанпарварлар йиғинининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Қозоғистонда “Айбин—2024” ҳарбий-ватанпарварлик йиғини бошланди, дея хабар берди Ўзбекистон
Мудофаа вазирлиги. Олмаотадаги Қуруқликдаги қўшинлар ҳарбий институтида “Айбин” халқаро ҳарбий-ватанпарварлар йиғинининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ҳарбий-ватанпарварлик йиғини Совет Иттифоқи Қаҳрамони, “1-сонли Халық қаһарманы”, мустақил Қозоғистоннинг биринчи мудофаа вазири, армия генерали Сагадат Нурмагамбетов таваллудининг 100 йиллигига бағишланди.
Мазкур халқаро йиғинда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Бир ҳафта давом этадиган беллашувларда жамоа Россия, Озарбайжон, Қирғизистон, Беларусь ҳамда мезбон давлатнинг 42 та жамоалари билан беллашади. Иштирокчилар 14 ёшдан 17 ёшгача бўлиб, уларнинг сони жами 750 нафар.
Қайд этилишича, ҳарбий техника, жиҳозлар, спорт жиҳозлари кўргазмаси, тўгараклар фаолиятига оид стендлар – буларнинг барчасини Қуруқликдаги қўшинлар ҳарбий институти қошидаги “Али” ўқув марказида 18-22 июнь кунлари кўриш мумкин. Концертлар, маърузалар, спорт ўйинлари, гулхан атрофида кечалар, халқ қаҳрамони ҳақидаги фильмлар намойиши ҳам режалаштирилган.