ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистонда бу йил ёз фасли илиқ об-ҳаво билан бошланади, дея хабар беради Ўзгидромет.
Ҳарорат кундуз кунлари +28-33 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +35-38 даражагача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир.
Июнь ойининг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда 4-5 июнь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари +14-19 даража, кундуз кунлари +28-33 даража, баъзи жойларда +35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +37 даражагача бўлади.
6-10 июнда айрим кунларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари +14-19 даража, кундуз кунлари +28-33 даража, шимолда ва чўл ҳудудларда +35-37 даражагача бўлади.
Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат асосан кечалари +15-20 даража, кундуз кунлари +33-38 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда +40 даражагача бўлади. Ойнинг иккинчи ўн кунлигида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши эҳтимоли кўп.