ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Владимир Зеленский Украина Россия билан можарода узоқ тура олмаслигини тушунади. Бу ҳақда РИА Новости "The Telegraph" нашрига таяниб хабар берди.
"Зеленский Украинанинг кам вақти қолганини тушунганга ўхшайди: дам олиш кунларида у АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзиньпинни “ҳақиқий тинчлик”га эришиш учун Швейцарияда бўлиб ўтадиган Украина бўйича тинчлик саммитида иштирок этишга чақирди”, — дейилади хабарда.
Кузатувчи таъкидлаганидек, Киевнинг Ғарбдаги иттифоқчилари Украинага нисбатан камроқ ташвишланишмоқда, чунки уларнинг барча эътиборини аста-секин ўз мамлакатларидаги ички сиёсий вазият ўзига қаратиб бормоқда: Зеленскийнинг чақириқларига қарамай, Америка президенти Жо Байден унинг саммитида иштирок этмайди, чунки уни АҚШда сайловлар ўтказиш кўпроқ қизиқтиради.
Журналистга кўра, Россия кучайиб бораётган бир пайтда Украинада ҳар қандай қаршилик кўрсатишига саноқли ойлар қолди. Бир кун олдин Владимир Зеленский Белгиядаги матбуот анжуманида Швейцариядаги саммит борасида бир қарорга келмаган давлатлар душманлардан ҳам баттар эканини айтди.