Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил

Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ўз ниҳоясига етди

Ўзбекистон-Россия саммити якунланди. Мирзиёев Путинни самимий кузатиб қўйди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ўз ниҳоясига етди, дея хабар берди Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати.
Сешанба куни президент Ўзбекистонга давлат ташрифидан сўнг Москвага қайтиб келди, республикада кун тартиби уч кунлик бўлди.
Нега Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи уч кун давом этди — Песков жавоби
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия президенти Владимир Путиннинг давлат ташрифи доирасида қатор қўшма тадбирлар бўлиб ўтди.
Ўтказилган тадбирлар:
26 май куни давлат раҳбарлари биргаликда "Янги Ўзбекистон" мажмуасига ташриф буюрди, Россия раҳбари Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.
27 май куни тор ва кенгайтирилган таркибда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди, улар давомида президентлар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни атрофлича муҳокама қилдилар, делегациялар аъзоларининг асосий йўналишлар бўйича ҳисоботларини тингладилар, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашишди.
Давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти имзоланди, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар алмашилди.
Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Владимир Путин Ғалаба боғига ташриф буюриб, "Матонат мадҳияси" монументи пойига гулчамбар қўйди ва Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилувчи музей билан танишди.
Ўша куни президентлар раислигида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди, унда ҳудудлараро мулоқотни янада мустаҳкамлаш ва уни янги амалий мазмун билан бойитиш бўйича устувор йўналишлар белгилаб олинди.
Россия Ўзбекистонга ташқи бозорга чиқишга ёрдам беради — Путиннинг асосий фикрлари
Ташриф тадбирлари якунлангач, Тошкент халқаро аэропортида президент Владимир Путинни президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.
1 / 5
Владимир Путин завершил государственный визит в Узбекистан
2 / 5
Владимир Путин завершил государственный визит в Узбекистан
3 / 5
Владимир Путин завершил государственный визит в Узбекистан
4 / 5
В международном аэропорту Ташкента Владимира Путина проводил Шавкат Мирзиёев
5 / 5
Владимир Путин завершил государственный визит в Узбекистан
Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил
Путин ва Мирзиёев Украина мавзусини муҳокама қилди — Песков