Президент РФ В. Путин провел встречи на полях саммита ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2024
Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия президенти Владимир Путин 26–27 май кунлари давлат ташрифи билан мамлакатда бўлади. Ташриф давомида икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш муҳокама қилинади.

Россия Ўзбекистонга ташқи бозорга чиқишга ёрдам беради — Путиннинг асосий фикрлари

© SputnikПресс-конференция Путина по итогам визита в Узбекистан
Пресс-конференция Путина по итогам визита в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2024
Oбуна бўлиш
Тошкентда Владимир Путин Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича Россия ОАВлари саволларига жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Ўзбекистон билан амалга оширилиши мумкин бўлган қўшма лойиҳалар ҳажми жуда катта, улар сиёсий тизим барқарорлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Бу ҳақда Владимир Путин Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича матбуот анжуманида маълум қилди.
Тошкентда Владимир Путин Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича Россия ОАВлари саволларига жавоб берди.
"Ўзбекистон билан амалга оширилиши мумкин бўлган қўшма лойиҳалар ҳажми жуда катта, улар сиёсий тизим барқарорлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Россия ва Ўзбекистоннинг кўплаб қўшма режалари бор, жумладан, саноат кооперацияси ва энергетика соҳаларида", — деди Путин.
Унинг сўзларига кўра, Россия Ўзбекистонга ташқи бозорга чиқиш учун шароит яратишда ёрдам беришга тайёр.
"Ўзбекистон учун муаммо бор, яъни денгизга, океанга чиқиш имкони йўқ.... Бу ерда биз ҳам бошқа ҳамкорлар билан биргаликда Ўзбекистондаги дўстларимизга ушбу логистика муаммосини ҳал қилишда ёрдам бериш, ташқи бозорларга чиқиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича чоралар кўришимиз мумкин”, — дея аниқлик киритди у .
Россия ва Ўзбекистон ўртасида амалга оширилиши мумкин бўлган қўшма лойиҳалар ҳажми жуда катта, уларни сиёсий тизим барқарорлигини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш мумкин, деди Россия президенти Владимир Путин.
“Бўлиши мумкин бўлган лойиҳалар кўлами жуда катта. Маълумки, биз 500 миллион долларлик қўшма ишлар учун жамғарма яратдик, шундан 400 миллиони Россия томонида. Бу бизнинг у ерда кўпроқ пулимиз борлиги учун эмас, балки Осиёнинг бу қисмида катта қизиқишларимиз борлиги учун. Ва биз уларни айнан сиёсий тизим барқарорлиги ва Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритиш шартларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш мумкинлигини кўрамиз. Ўзбекистон муносабатларни ривожлантириш нуқтаи назаридан Россияда катта қизиқиш уйғотмоқда”, — деди Россия президенти.
Россия Евроосиё маконидаги интеграция жараёнларига қўшилишларини талаб қилмаяпти

“Агар Ўзбекистон каби иқтисодиёт бирлашмага қўшилса (ЕОИИ), менимча, бирлашма бундан фақат фойда кўради. Менимча, бундан Ўзбекистон иқтисодиёти фойда кўриши керак... Иштирок этиш ёки қатнашмаслик ҳар қандай суверен давлатнинг ўз ихтиёри”, — деди у.

Путин, шунингдек, Қўшма Штатлар учун ноҳукумат ташкилотлар орқали Америка қўлидан озиқланаётган заиф ва ишончсиз давлатларга босим ўтказиш осонроқ эканлигини айтди.

"Албатта, давлатлар заиф ва ўзларига ишончлари комил эмас, айниқса Америка қўлидан озиқланадиган ўнлаб ноҳукумат ташкилотлар мавжуд бўлган давлатлар... Албатта, бу мамлакатларда маҳаллий аҳоли онгини манипуляция қилиш, маҳаллий ҳокимиятга босим ўтказиш осонроқ", - дея қайд этди у.

Путин Қўшма Штатлар Марказий Осиё минтақасига босим ўтказаётганини айтди.

"Марказий Осиёга ҳам босим ўтказилганини биламиз. Мен ҳамманинг тиз чўкиб, хориждан келган ҳар қандай буйруқни кўр-кўрона бажаришга тайёр эканлигини кўрмаяпман. Албатта, улар, америкаликлар ва европаликлар бизнинг шерикларимизга зарар етказадиган ҳаракатлар қиладилар, аммо охир-оқибат бу ҳар қандай давлатнинг ўз сиёсатини қандай қуришни мустақил танлашидир", - деди Россия етакчиси.

Украина халқининг манфаатлари ҳимоя қилинмаяпти, Украина ҳукмдорлари ўз халқига ачинмайди, деди Путин.

“Украинанинг бугунги ҳукмдорлари бу одамларга ачинмайдилар. Бу уларнинг бугунги Украинадаги фожиаси билан боғлиқ муаммо. Улар бу одамларни ўзлариники деб ҳисобламайдилар, бугунги кунда Украина халқининг манфаатларини ҳимоя қилмайдилар. Умид қиламанки, одамлар буни охир-оқибат ҳис қилишади", - дея таъкидлади у.

“Бизга музокараларни тўхтатмадик. Бизга айтишди: “Бўлди, энди сиз билан музокаралар олиб бормаймиз”, — деди Путин.
Унинг қайд этишича, агар Украинани эгаларининг манфаатларини эмас, балки миллий манфаатларни бошқарадиганлар бошқарганида, Россия ва Украина аллақачон келишувга эришган бўларди.
Россия Федерацияси Украинада Ғарб ёлланма аскарлари борлигини билади ва у ерда уларнинг ниқоби остида ҳарбий инструкторлар бор.

"Украинада ёлланма жангарилар бор ёки борлигига келсак, биз буни яхши биламиз. Бу ерда ҳеч қандай янгилик йўқ. Украинадаги ҳарбийлар энди пайдо бўлиши мумкинлигини айтишаётгани, улар узоқ вақтдан бери у эрда бўлган. Эфирда инглизча нутқни эшитамиз, кейин французча, полякча. Улар борлигини биламиз”, - деди Путин.

Унинг таъкидлашича, у ерда ёлланма аскар ниқоби остида ҳарбий инструкторлар ҳам бор.
“Аммо у ерда ёлланма аскар ниқоби остидаги мутахассислар бор, у ерда бу қуролларни ким бошқаради, албатта, ўша инструкторлар ёлланма аскар қиёфасида", - деди у.
Шунингдек, анжуманда Россия президенти Владимир Путин Афғонистонда муаммолар бор, улар ҳаммага маълум, бироқ ҳозирги ҳукумат қандайдир йўл билан муносабатларни ўрнатиши кераклигини айтди.
“Афғонистонда муаммолар бор, уларни инкор этиб бўлмайди, уларни ҳамма яхши билади, ҳозирги ҳукумат билан муносабатларни қандай йўлга қўйиш масаласи бошқа масала. Лекин биз уни қандайдир тарзда қуришимиз керак, булар мамлакатни бошқарадиган, мамлакат ҳудудини бошқарадиган одамлардир. Улар бугунги кунда Афғонистондаги кучдир”, - деди Путин Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича матбуотга мурожаати чоғида.
Янгиликлар лентаси
0