Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил

Воробьёв: Подмосковье учун Ўзбекистон – азалий ҳамкор

Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Москва вилояти губернатори Андрей Воробьёв ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Встреча губернатора Московской области Андрея Воробьёва с премьер-министром Узбекистана Абдуллой Ариповым
Воробьёвнинг маълум қилишича, учрашувда амалга оширилган қўшма лойиҳалар ва яқин келажакдаги режалар муҳокама қилинган.
Дубнадаги Ядро тадқиқотлари бирлашган институти орқали кадрларни биргаликда тайёрлаш шулар жумласидан.
“Келгусидаги режаларимиз - махсус иқтисодий зоналаримиз ва саноат парклари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик”, - дея ёзган у ўзининг Telegram-каналида.
Губернаторнинг қўшимча қилишича, 27 май куни бўлиб ўтадиган Россия ва Ўзбекистон минтақалар кенгашида гуманитар, савдо ва сармоявий ҳамкорлик муҳокама қилинади.
“Подмосковье учун Ўзбекистон – азалий ҳамкор. Шу боис мақсадимиз – шу кунлари янграйдиган барча таклифларни ривожлантириш”, - дея хулоса қилган Москва вилояти раҳбари.
Эслатамиз, Россия президенти Владимир Путин 26-27 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади ва унда президентлар иштирок этади.