Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари учрашди — муҳокама этилган масалалар

Вазирлар минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб мавзуларни ҳам муҳокама қилишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари учрашди, дея хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан Остонада учрашув ўтказди.
“Мулоқотда саноат, инвестициявий, интеллектуал ҳамкорлик, маданий ва минтақалараро алоқаларнинг юқори динамикаси Ўзбекистон ва Хитой халқлари манфаатлари йўлида энг яхши натижаларга эришишга қаратилгани қайд этилди”, — дейилади хабарда.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, олий даражада эришилган келишувларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, вазирлар минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб мавзуларни ҳам муҳокама қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация Остонада бўлиб турибди. Ташриф давомида ШҲТ ТИВ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш ва икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган.