https://sputniknews.uz/20240520/baxtiyor-saidov-sco-tiv-rahbar-kengash-yigilish-43962623.html
Саидов ШҲТ ТИВ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади
Саидов ШҲТ ТИВ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон пойтахтида 20-21 май кунлари ШҲТ ТИВ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
2024-05-20T15:19+0500
2024-05-20T15:19+0500
2024-05-20T16:22+0500
сиёсат
ўзбекистон
остона
бахтиёр саидов
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
ўзбекистон тив
мария захарова
сергей лавров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0d/33910361_0:58:1280:778_1920x0_80_0_0_33f832ce09eb02845eff29c2b1c0ff37.jpg
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ТИВ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда вазирнинг матбуот котиби Аҳрор Бурханов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.Остонада вазирлар “кенгашнинг ҳозирги ҳолати ва кейинги ривожланиш истиқболлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишлари кутилмоқда. Шунингдек, 3-4 июль кунлари Остонада бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилади.Аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров кенгаш йиғилишида иштирок этишини маълум қилганди.Маълумот учун, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унга Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон киради. Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, БАА, Туркия ва Шри-Ланка.2023 йил июль ойида Нью-Деҳлида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эрон ташкилотга тўлақонли аъзо бўлди. У ерда Беларусь ташкилотга аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлар тўғрисидаги меморандумни имзолади. Шу йилнинг июль ойида бўлиб ўтадиган саммитда Беларусь ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланиши кутилмоқда.Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 4-5 май кунлари Ҳиндистоннинг Гоа штатида ШҲТ ташқи ишлар вазирининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, изчил тараққиётни қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа кўплаб масалаларни қамраб олган ШҲТнинг кенг кўламли кун тартиби кўриб чиқилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0d/33910361_83:0:1198:836_1920x0_80_0_0_ac14904eeb0d0bfb4e47136c51321931.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон шҳт тив раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бахтиёр саидов
қозоғистон шҳт тив раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бахтиёр саидов
Саидов ШҲТ ТИВ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади
15:19 20.05.2024 (янгиланди: 16:22 20.05.2024) Қозоғистон пойтахтида 20-21 май кунлари ШҲТ ТИВ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ТИВ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда вазирнинг матбуот котиби Аҳрор Бурханов ўзининг Telegram-каналида
маълум қилди. “Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация 20-21 май кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлади. Ташриф давомида ШҲТ ТИВ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш ва икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган”, — деб ёзади Бурханов.
Остонада вазирлар “кенгашнинг ҳозирги ҳолати ва кейинги ривожланиш истиқболлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишлари кутилмоқда. Шунингдек, 3-4 июль кунлари Остонада бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилади.
Аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров кенгаш йиғилишида иштирок этишини
маълум қилганди.Маълумот учун, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унга Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон киради. Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, БАА, Туркия ва Шри-Ланка.
2023 йил июль ойида Нью-Деҳлида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эрон ташкилотга тўлақонли аъзо бўлди. У ерда Беларусь ташкилотга аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлар тўғрисидаги меморандумни имзолади. Шу йилнинг июль ойида бўлиб ўтадиган саммитда Беларусь ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 4-5 май кунлари Ҳиндистоннинг Гоа штатида ШҲТ ташқи ишлар вазирининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, изчил тараққиётни қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа кўплаб масалаларни қамраб олган ШҲТнинг кенг кўламли кун тартиби
кўриб чиқилган.