Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари учрашди — муҳокама этилган масалалар

© МИД УзбекистанаЎзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашув ўтказди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2024
Oбуна бўлиш
Вазирлар минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб мавзуларни ҳам муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари учрашди, дея хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан Остонада учрашув ўтказди.
“Мулоқотда саноат, инвестициявий, интеллектуал ҳамкорлик, маданий ва минтақалараро алоқаларнинг юқори динамикаси Ўзбекистон ва Хитой халқлари манфаатлари йўлида энг яхши натижаларга эришишга қаратилгани қайд этилди”, — дейилади хабарда.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, олий даражада эришилган келишувларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, вазирлар минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб мавзуларни ҳам муҳокама қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация Остонада бўлиб турибди. Ташриф давомида ШҲТ ТИВ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш ва икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0