Ўзбекистонда "БМТ-аёллар" тузилмасининг ваколатхонаси очилади

Мирзиёев Осиё хотин-қизлари форуми якунларини юқори баҳолади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистонда "БМТ-аёллар" тузилмасининг ваколатхонаси очилади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бош котибининг ўринбосари, "БМТ-аёллар" тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев "БМТ-аёллар" тузилмаси ижрочи директори билан учрашди
Учрашувда мамлакатнинг "БМТ-аёллар" тузилмаси билан конструктив ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва манфаатларини илгари суриш соҳасидаги барча асосий халқаро конвенцияларга қўшилган, БМТнинг тегишли комиссияси ишида фаол иштирок этмоқда.
Ҳукуматда хотин-қизлар бўлмаса, мамлакат тараққиёти мумкин эмас — сенатор
“Осиё хотин-қизлари форумининг самарали якунлари юқори баҳоланди. Ушбу форумни Осиё минтақасида аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш масалалари бўйича доимий мулоқот платформасига айлантириш муҳимлиги таъкидланди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, минтақавий даражадаги аниқ лойиҳа ва дастурларни ўз ичига олган ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган дастурни қабул қилиш зарур.
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши 35 фоизга кўтарилди — Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев
"БМТ-аёллар" тузилмасининг мамлакатда ваколатхонасини очиш масаласи қўллаб-қувватланди.
Эслатиб ўтамиз, 13-14 май кунлари Самарқандда "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтди.