https://sputniknews.uz/20240515/mirziyoev-osiyo-xotin-qizlar-forum-bmt-43876203.html
Ўзбекистонда "БМТ-аёллар" тузилмасининг ваколатхонаси очилади
Ўзбекистонда "БМТ-аёллар" тузилмасининг ваколатхонаси очилади
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Осиё хотин-қизлари форуми якунларини юқори баҳолади.
2024-05-15T10:30+0500
2024-05-15T10:30+0500
2024-05-15T10:58+0500
жамият
ўзбекистон
самарқанд
форум
шавкат мирзиёев
бмт
аёллар
аёллар ҳуқуқлари
хотин-қизлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/0f/43875478_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_a93e8f02c85859b61af4313100614f44.jpg
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистонда "БМТ-аёллар" тузилмасининг ваколатхонаси очилади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бош котибининг ўринбосари, "БМТ-аёллар" тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.Учрашувда мамлакатнинг "БМТ-аёллар" тузилмаси билан конструктив ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.Қайд этилишича, Ўзбекистон хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва манфаатларини илгари суриш соҳасидаги барча асосий халқаро конвенцияларга қўшилган, БМТнинг тегишли комиссияси ишида фаол иштирок этмоқда.Ҳукуматда хотин-қизлар бўлмаса, мамлакат тараққиёти мумкин эмас — сенаторАйтилишича, минтақавий даражадаги аниқ лойиҳа ва дастурларни ўз ичига олган ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган дастурни қабул қилиш зарур.Ўзбекистонда хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши 35 фоизга кўтарилди — Мирзиёев"БМТ-аёллар" тузилмасининг мамлакатда ваколатхонасини очиш масаласи қўллаб-қувватланди.Эслатиб ўтамиз, 13-14 май кунлари Самарқандда "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/0f/43875478_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_fbf4b99e40c656b2e25be4f54b2bd35a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев осиё хотин-қизлари форуми "бмт-аёллар" тузилмаси ижрочи директори сима сами бахус
шавкат мирзиёев осиё хотин-қизлари форуми "бмт-аёллар" тузилмаси ижрочи директори сима сами бахус
Ўзбекистонда "БМТ-аёллар" тузилмасининг ваколатхонаси очилади
10:30 15.05.2024 (янгиланди: 10:58 15.05.2024) Мирзиёев Осиё хотин-қизлари форуми якунларини юқори баҳолади.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистонда "БМТ-аёллар" тузилмасининг ваколатхонаси очилади, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бош котибининг ўринбосари, "БМТ-аёллар" тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда мамлакатнинг "БМТ-аёллар" тузилмаси билан конструктив ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва манфаатларини илгари суриш соҳасидаги барча асосий халқаро конвенцияларга қўшилган, БМТнинг тегишли комиссияси ишида фаол иштирок этмоқда.
“Осиё хотин-қизлари форумининг самарали якунлари юқори баҳоланди. Ушбу форумни Осиё минтақасида аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш масалалари бўйича доимий мулоқот платформасига айлантириш муҳимлиги таъкидланди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, минтақавий даражадаги аниқ лойиҳа ва дастурларни ўз ичига олган ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган дастурни қабул қилиш зарур.
"БМТ-аёллар" тузилмасининг мамлакатда ваколатхонасини очиш масаласи қўллаб-қувватланди.
Эслатиб ўтамиз, 13-14 май кунлари Самарқандда "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтди.