ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Қозоғистон 2024 йилги суғориш даврида Ўзбекистондан Дўстлик канали орқали 922 миллион куб метр сув олади. Бу ҳақда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон вакиллари иштирок этган Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссиясининг 86-йиғилишида маълум қилинди.
Йиғилишда мавсумида Дўстлик давлатлараро канали орқали оқиб ўтадиган 922 миллион куб метр сувни Қозоғистонга етказиб беришга келишилди.
Қозоғистон 2024 йил суғориш даврида Ўзбекистондан "Достык" канали орқали 922 миллион куб метр сув олади.
© Министерство водных ресурсов и ирригации Республики Казахстан
Айтилишича, Туркистон вилоятидаги Шардара сув омборида 4,8 миллиард куб метр сув тўпланган. Қозоғистон жанубидаги далаларни суғоришда фойдаланиладиган Тўқтагул сув омборида (Қирғизистон) 8 миллиард куб метр сув йиғилди.
Шунингдек, йиғилишда Норин-Сирдарё каскади сув омборларини жорий йилнинг 30 сентябрига қадар фойдаланишнинг прогноз жадвали тасдиқланди. Қолаверса, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасидаги ишлар муҳокама қилинди.
Айтилишича, “Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик механизмини яратиш тўғрисида”ги шартнома лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилмоқда.
“Ҳозирги биринчи вазифамиз тошқин сувини йиғишдир. Биз уни Каспий денгизи, Балхаш, Қамиш-Самар кўлларига, Улитов вилоятидан Қизилўрда вилояти кўлларига ва бошқаларга жўнатамиз. Лекин айни пайтда жанубий вилоятларни сув билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада эса сув дипломатияси муҳим аҳамиятга эга", – деди Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржон Нуржигитов.
Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссиясининг 86-йигилишининг навбатдагиси шу йилнинг сентябрь ойида Туркманистонда бўлиб ўтади.