Ўзбекистон ва Қозоғистон трансчегаравий сув ҳисоблагичлар ўрнатишга келишиб олди

© Акимат Кызылординской областиСолончаки Аральского моря
Солончаки Аральского моря - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2024
Oбуна бўлиш
Ҳисоблагичларнинг ўрнатилиши ҳар икки давлат томонидан истеъмол қилинадиган сув ҳажмларини онлайн мониторинг қилиш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон истеъмол қилинадиган сув ҳажмини аниқ ҳисоблаш имконини берувчи ҳисоблагичлар ўрнатишга келишиб олди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги хабар берди.
Қозоғистон Ўзбекистон ҳудудида, Ўзбекистон томони эса Қозоғистон ҳудудида ҳисоблагичларни ўрнатади. Бундан ташқари, томонлар онлайн режимда ахборот алмашишга келишиб олишди.
Шундай қилиб, Қозоғистон Ўзбекистонда, Ўзбекистон томони эса Қозоғистон томонидан тўпланган маълумотлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
“Эришилган келишув географик жиҳатдан дарёлар манбаларига кириш имконияти камроқ бўлган мамлакатимиз манфаатлари учун муҳим”, — дейилади хабарда.
Айни пайтда ҳар икки давлат мутахассислари сув ҳисоблагичлари қаерга ўрнатилишини ҳал қилишмоқда. Уларни лойиҳага жалб этиш юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда.
“Ҳисоблагичларнинг ўрнатилиши ҳар икки давлат томонидан истеъмол қилинадиган сув ҳажмини онлайн режимда кузатиш имконини беради. Апрель ойида биз бошқа қўшниларимиз билан ҳам шу каби лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокараларни бошлашни режалаштирганмиз”, — деди сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржон Нуржигитов.
Шавкат Мирзиёев провел совещание по обсуждению мер социально-экономического развития Сурхандарьинской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2023
“Сув текин эмас”, деган ғояни аҳолига сингдириш керак — Президент
Янгиликлар лентаси
0