https://sputniknews.uz/20231117/suv-tekin-emas-degan-goyani-aholiga-singdirish-kerak--prezident-41101362.html
“Сув текин эмас”, деган ғояни аҳолига сингдириш керак — Президент
“Сув текин эмас”, деган ғояни аҳолига сингдириш керак — Президент
Sputnik Ўзбекистон
Президент Сурхондарёдаги мажлисда сув тежаш масалаларига катта эътибор қаратиб, соҳада аниқ вазифаларни белгилаб берди. 17.11.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-11-17T19:55+0500
2023-11-17T19:55+0500
2023-11-17T19:55+0500
жамият
президент
шавкат мирзиёев
сурхондарё
сув
иқтисод
қишлоқ хўжалиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/11/41092212_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_a4407e60c257bb8b6aeda396027d23a8.jpg
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Аҳолини сув тежашга ўргатиш, каналларда сувнинг беҳуда сарф бўлишини олдини олишга этибор қаратиш керак деди Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларига бағишланган йиғилишда. Йиғилишда сув танқислиги муаммосига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Мажлисда айтилишига кўра, яқин йигирма йилда Амударё ва Сирдарё оқими 15 фоиз камайиши кутилмоқда. Бу сув тежовчи технологияларни қўллашни кенгайтиришни талаб қилади. Бугунги кунда бу борада бажарилаётган ишлар етарли эмас, деди президент. Хусусан, 1 минг 700 километр суғориш тармоғининг ярми тупроқ ўзанли бўлгани учун 35% беҳуда йўқолиб бораётгани айтиб ўтилди. Ушбу муносабат билан мутасаддиларга 47 та канални бетонлаш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқиш, сув йўқотилиши кўп бўлган 6 та канални таъмирлаш, келгуси йилда “Шеробод магистрал” каналини таъмирлашга 60 миллион доллар жалб этиб, 90 минг гектар ерларни тиклаш бўйича топшириқ берилди.Ундан ташқари, эскирган насос станциялари ҳам ортиқча энергия сарфлаётгани айтиб ўтилди. Сурхондарёда 80 фоиз ерлар насос орқали суғорилади. Бироқ 52 та насоснинг хизмат муддати 40 йилдан ошган. Оқибатда, сув таннархи 2 баробар қимматга тушаяпти, йилига 20 миллион киловатт соат электр беҳуда сарфланаяпти, дейилади хабарда.
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/11/41092212_172:64:1122:777_1920x0_80_0_0_8926df331be335584eeba0f86f07c2ab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, президент, шавкат мирзиёев, сурхондарё, сув, иқтисод, қишлоқ хўжалиги
жамият, президент, шавкат мирзиёев, сурхондарё, сув, иқтисод, қишлоқ хўжалиги
“Сув текин эмас”, деган ғояни аҳолига сингдириш керак — Президент
Президент Сурхондарёдаги мажлисда сув тежаш масалаларига катта эътибор қаратиб, соҳада аниқ вазифаларни белгилаб берди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Аҳолини сув тежашга ўргатиш, каналларда сувнинг беҳуда сарф бўлишини олдини олишга этибор қаратиш керак деди Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларига бағишланган йиғилишда.
“Сув текин эмас”, деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш, уни маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар ва кенг жамоатчилик билан бирга кундалик турмуш қоидасига айлантириш лозим, - деди Шавкат Мирзиёев.
Йиғилишда сув танқислиги муаммосига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Мажлисда айтилишига кўра, яқин йигирма йилда Амударё ва Сирдарё оқими 15 фоиз камайиши кутилмоқда.
Бу сув тежовчи технологияларни қўллашни кенгайтиришни талаб қилади. Бугунги кунда бу борада бажарилаётган ишлар етарли эмас, деди президент. Хусусан, 1 минг 700 километр суғориш тармоғининг ярми тупроқ ўзанли бўлгани учун 35% беҳуда йўқолиб бораётгани айтиб ўтилди.
Ушбу муносабат билан мутасаддиларга 47 та канални бетонлаш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқиш, сув йўқотилиши кўп бўлган 6 та канални таъмирлаш, келгуси йилда “Шеробод магистрал” каналини таъмирлашга 60 миллион доллар жалб этиб, 90 минг гектар ерларни тиклаш бўйича топшириқ берилди.
Ундан ташқари, эскирган насос станциялари ҳам ортиқча энергия сарфлаётгани айтиб ўтилди. Сурхондарёда 80 фоиз ерлар насос орқали суғорилади. Бироқ 52 та насоснинг хизмат муддати 40 йилдан ошган. Оқибатда, сув таннархи 2 баробар қимматга тушаяпти, йилига 20 миллион киловатт соат электр беҳуда сарфланаяпти, дейилади хабарда.