https://sputniknews.uz/20240513/uzbekistan-kazakhstan-922-mln-kub-metr-suv-43851775.html
Ўзбекистон Қозоғистонга 922 миллион куб метр сув етказиб бермоқчи
Ўзбекистон Қозоғистонга 922 миллион куб метр сув етказиб бермоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон жанубий вилоятларини сув билан таъминлашни режалаштирмоқда.
2024-05-13T12:08+0500
2024-05-13T12:08+0500
2024-05-13T12:08+0500
жамият
қозоғистон
ўзбекистон
орол денгизи
сув
сирдарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/10/41035979_0:159:3077:1889_1920x0_80_0_0_3988cf9c61857ddc42cc7c35e51f8db5.jpg
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Қозоғистон 2024 йилги суғориш даврида Ўзбекистондан Дўстлик канали орқали 922 миллион куб метр сув олади. Бу ҳақда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон вакиллари иштирок этган Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссиясининг 86-йиғилишида маълум қилинди.Йиғилишда мавсумида Дўстлик давлатлараро канали орқали оқиб ўтадиган 922 миллион куб метр сувни Қозоғистонга етказиб беришга келишилди.Айтилишича, Туркистон вилоятидаги Шардара сув омборида 4,8 миллиард куб метр сув тўпланган. Қозоғистон жанубидаги далаларни суғоришда фойдаланиладиган Тўқтагул сув омборида (Қирғизистон) 8 миллиард куб метр сув йиғилди.Шунингдек, йиғилишда Норин-Сирдарё каскади сув омборларини жорий йилнинг 30 сентябрига қадар фойдаланишнинг прогноз жадвали тасдиқланди. Қолаверса, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасидаги ишлар муҳокама қилинди.Айтилишича, “Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик механизмини яратиш тўғрисида”ги шартнома лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилмоқда.Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссиясининг 86-йигилишининг навбатдагиси шу йилнинг сентябрь ойида Туркманистонда бўлиб ўтади.
https://sputniknews.uz/20240319/ozbekiston-qozogiston-transchegaraviy-suv-hisoblagichlar-43046179.html
қозоғистон
ўзбекистон
сирдарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/10/41035979_173:0:2902:2047_1920x0_80_0_0_dbbf88095539dae9dca5e01a9e60bf32.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон ўзбекистон "достык" канали сув қирғизистон тожикистон туркманистон давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссиясининг 86-йиғилиши
қозоғистон ўзбекистон "достык" канали сув қирғизистон тожикистон туркманистон давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссиясининг 86-йиғилиши
Ўзбекистон Қозоғистонга 922 миллион куб метр сув етказиб бермоқчи
Қозоғистон жанубий вилоятларини сув билан таъминлашни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Қозоғистон 2024 йилги суғориш даврида Ўзбекистондан Дўстлик канали орқали 922 миллион куб метр сув олади. Бу ҳақда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон вакиллари иштирок этган Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссиясининг 86-йиғилишида
маълум қилинди. Йиғилишда мавсумида Дўстлик давлатлараро канали орқали оқиб ўтадиган 922 миллион куб метр сувни Қозоғистонга етказиб беришга келишилди.
Айтилишича, Туркистон вилоятидаги Шардара сув омборида 4,8 миллиард куб метр сув тўпланган. Қозоғистон жанубидаги далаларни суғоришда фойдаланиладиган Тўқтагул сув омборида (Қирғизистон) 8 миллиард куб метр сув йиғилди.
Шунингдек, йиғилишда Норин-Сирдарё каскади сув омборларини жорий йилнинг 30 сентябрига қадар фойдаланишнинг прогноз жадвали тасдиқланди. Қолаверса, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасидаги ишлар муҳокама қилинди.
Айтилишича, “Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик механизмини яратиш тўғрисида”ги шартнома лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилмоқда.
“Ҳозирги биринчи вазифамиз тошқин сувини йиғишдир. Биз уни Каспий денгизи, Балхаш, Қамиш-Самар кўлларига, Улитов вилоятидан Қизилўрда вилояти кўлларига ва бошқаларга жўнатамиз. Лекин айни пайтда жанубий вилоятларни сув билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада эса сув дипломатияси муҳим аҳамиятга эга", – деди Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржон Нуржигитов.
Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссиясининг 86-йигилишининг навбатдагиси шу йилнинг сентябрь ойида Туркманистонда бўлиб ўтади.