Путин Киселёвни 70 ёшга тўлиши билан табриклади

Россия президенти медиагуруҳ раҳбари фаолиятини юқори баҳолаб, унга соғлиқ ва режалари амалга ошишини тилади.
Sputnik
ТОШКEНТ, 26 апр – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги бош директори Дмитрий Киселёвни 70 ёшга тўлиши билан табриклади. Табрик телеграммаси Кремль сайтида чоп этилди.
Россия раҳбари Киселёвнинг масъулиятли фуқаролик позицияси ва ижодий иш қобилияти унга ўз касбида талабни сақлаб қолишга ёрдам беришини таъкидлади.
“Маъсулиятли фуқаролик позицияси, ижодий ишлай олиш қобилияти, узоқ йиллар давомида бор куч билан ишлаш, ўз касбингизда талабгир мутахассис бўлиб қолишга ва мамлакат ва дунёдаги энг йирик ахборот агентликларидан бирини муваффақиятли бошқаришга, мазмунли янгиликлар ва маърифий лойиҳаларни амалга оширишга катта ёрдам беради. Бундай катта ва самарали меҳнат чуқур эътирофга лойиқ”, — дейилади табрикда.
Россия Федерацияси раҳбари Дмитрий Киселёвга соғлиқ ва режалари амалга ошишини тилади.
"Россия сегодня" медиагуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв бугун 70 ёшга тўлди.
Киселёв қандай қилиб “Россия сегодня” директори бўлганини айтиб берди