https://sputniknews.uz/20240426/kiselev-qanday-qilib-rossiya-segodnyaga-direktor-bolganini-aytib-berdi-43617658.html
Киселёв қандай қилиб “Россия сегодня” директори бўлганини айтиб берди
Киселёв қандай қилиб “Россия сегодня” директори бўлганини айтиб берди
Sputnik Ўзбекистон
"Россия Сегодня" халқаро медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселев бугун 70 ёшга тўлди. 26.04.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-04-26T14:20+0500
2024-04-26T14:20+0500
2024-04-26T17:27+0500
дмитрий киселёв
"россия сегодня"
туғилган кун
владимир путин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/01/40569247_359:16:2921:1457_1920x0_80_0_0_feb91689022b70583a5bc73e09c2b058.jpg
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. “Россия сегодня” Халқаро ахборот агентлиги директори Дмитрий Киселёв Владимир Путин унга ушбу лавозимни қандай таклиф қилгани ҳақида айтиб берди. “Россия 1” телеканалида намойиш этилган "Ўша Киселёв" фильми асосида.Журналистнинг аниқлик киритишича, у мототцикл ҳайдаб кетаётганида унинг мобил телефонига қўнғироқ қилишган. Унга ўша пайтдаги президент маъмурияти раҳбари Сергей Иванов қўнғироқ қилиб, президент ўз ҳузурига таклиф қилаётганини етказган. Киселёв белгиланган вақтда президент олдига етиб келган, лекин уни нима сабабдан таклиф қилишаётганини билмаган. Давлат раҳбари кабинетига киришдан олдин Иванов унга "бу кабинетда таклифлар рад этмаслигини" аста шипшитган."Бу мен учун бу ҳақиқатан ҳам кутилмаган таклиф, мен бу ҳақда қандайдир тарзда ўйлаб кўришим керак", деб жавоб бердим, деб эслайди журналист "Ўша Киселёв" фильмида. Шундан сўнг Путин Киселёвдан ҳалиям мототцикл минаяпсизми, деб сўраган ва ижобий жавоб олган."Хўш, аслида, сиз бу ишни камроқ қилсангиз яхши бўларди", деб изоҳ билдирган президент. Киселёв Путин билан ҳамфикр эканини айтган. Шундан сўнг давлат раҳбари янги лавозим ҳақида ўйлаб кўрдингизми, деб сўраган ва ижобий жавоб олган. "Россия Сегодня" халқаро медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв бугун 26 апрель куни 70 ёшга тўлди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/01/40569247_377:0:2928:1913_1920x0_80_0_0_a6acac69bee714826deb739de8e5f0bc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дмитрий киселёв, "россия сегодня", туғилган кун, владимир путин
дмитрий киселёв, "россия сегодня", туғилган кун, владимир путин
Киселёв қандай қилиб “Россия сегодня” директори бўлганини айтиб берди
14:20 26.04.2024 (янгиланди: 17:27 26.04.2024) "Россия Сегодня" халқаро медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселев бугун 70 ёшга тўлди.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. “Россия сегодня” Халқаро ахборот агентлиги директори Дмитрий Киселёв Владимир Путин унга ушбу лавозимни қандай таклиф қилгани ҳақида айтиб берди. “Россия 1” телеканалида намойиш этилган "Ўша Киселёв" фильми асосида.
Журналистнинг аниқлик киритишича, у мототцикл ҳайдаб кетаётганида унинг мобил телефонига қўнғироқ қилишган. Унга ўша пайтдаги президент маъмурияти раҳбари Сергей Иванов қўнғироқ қилиб, президент ўз ҳузурига таклиф қилаётганини етказган.
Киселёв белгиланган вақтда президент олдига етиб келган, лекин уни нима сабабдан таклиф қилишаётганини билмаган. Давлат раҳбари кабинетига киришдан олдин Иванов унга "бу кабинетда таклифлар рад этмаслигини" аста шипшитган.
Кабинет ичида эса унга Путин "Мана, менда фармон тайёр, фақат фамилияни киритишим керак. Биз РИА Новости ва “Голос России” ахборот агентликлари асосида, яъни хорижий эшиттиришларни ҳам ўз ичига олган "Россия Сегодня" медиа гуруҳини ташкил қилмоқдамиз. Мен сизни шу ташкилот раҳбари сифатида кўраман", - деб таклиф билдирган.
"Бу мен учун бу ҳақиқатан ҳам кутилмаган таклиф, мен бу ҳақда қандайдир тарзда ўйлаб кўришим керак", деб жавоб бердим, деб эслайди журналист "Ўша Киселёв" фильмида.
Шундан сўнг Путин Киселёвдан ҳалиям мототцикл минаяпсизми, деб сўраган ва ижобий жавоб олган.
"Хўш, аслида, сиз бу ишни камроқ қилсангиз яхши бўларди", деб изоҳ билдирган президент. Киселёв Путин билан ҳамфикр эканини айтган. Шундан сўнг давлат раҳбари янги лавозим ҳақида ўйлаб кўрдингизми, деб сўраган ва ижобий жавоб олган.
“Ўйлайманки, сиз буни уддалайсиз, сизга муваффақиятлар тилайман, сиз энди менинг ходимимсиз”, — деди Путин.
"Россия Сегодня" халқаро медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв бугун 26 апрель куни 70 ёшга тўлди.