Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари ДХРда Новомихайловкани тўлиқ озод қилди

Россия Мудофаа вазирлиги: "Жанубий" гуруҳи кучлари Новомихайловкани тўлиқ озод қилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Россия қўшинлари Новомихайловка қишлоғини тўлиқ озод қилди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.

“Муваффақиятли ҳаракатлар натижасида “Жанубий” кучлар гуруҳи бўлинмалари Донецк Халқ Республикасининг Новомихайловка аҳоли пунктини тўлиқ озод қилди ва фронт чизиғидаги тактик вазиятни яхшилади”, — дейилади хабарда.

Россия қўшинлари Украина Қуролли кучларининг 10-тоғли ҳужуми, 79-, 92-ҳаво ҳужуми, 46-, 81-аэромобиль, 22-, 23-, 28-, 41-, 93-механизациялашган бригадаларининг ЛХРнинг Белогор тумани, ДХРнингСпорное, Минковка, Клешеевка, Часов Яр, Андреевка ва Острое позицияларига зарба беришди.
Бундан ташқари, "Жанубий" гуруҳи Украина Қуролли кучларининг 33-механизациялаштирилган ва 80-ҳаво ҳужуми бригадаларининг ҳужум гуруҳлари томонидан ДХРнинг Богдановка ва Победа ҳудудларида учта қарши ҳужумини қайтарди.
Душман бу йўналишда 410 нафаргача аскарини, тўққизта техникасини ва “Гвоздика” ўзиюрар қуролини йўқотди. “Анклав” радиоэлектрон уруш станцияси ва ўқ-дорилар омбори ҳам вайрон қилинган.
Россия қўшинлари Богдановка аҳоли пунктини тўлиқ озод қилди