Муносабатлар тарихида янги саҳифа: Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи якунланди

Душанбе халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Эмомали Раҳмон кузатиб қўйди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Программа мероприятий государственного визита Президента Республики Узбекистан в Таджикистан завершилась.
Куни кеча Ўзбекистон раҳбари президент Эмомали Раҳмон билан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди. Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларда янги тарихий босқични бошлаб берган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар.
Президентларнинг фармонлари билан юксак фахрий унвонларга сазовор бўлган икки мамлакат маданият ва санъат арбобларидан бир гуруҳини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Етакчилар биргаликда “Дўстлик оқшоми” концерт дастурини томоша қилдилар.
Бугун Мирзиёев Тожикистон Парламенти қуйи палатаси раиси Маҳмадтоир Зокирзода ва бош вазир Қоҳир Расулзода билан учрашувлар ўтказди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси янги биносини тантанали равишда очиб бердилар ҳамда Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар.
Программа мероприятий государственного визита Президента Республики Узбекистан в Таджикистан завершилась.
Программа мероприятий государственного визита Президента Республики Узбекистан в Таджикистан завершилась.
Душанбе халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Эмомали Раҳмон кузатиб қўйди. Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари “Made in Uzbekistan” кўргазмаси билан танишишди