“Дўстлик оқшоми”: Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари концерт томоша қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон биргаликда концерт томоша қилдилар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Душанбе шаҳридаги “Кўҳи Борбад” санъат саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида “Дўстлик оқшоми” бўлиб ўтди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон концертни биргаликда томоша қилдилар, дея хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Таджикистана Эмомали Рахмон вместе посмотрели концерт
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Таджикистана Эмомали Рахмон вместе посмотрели концерт
“Икки мамлакат санъат усталарининг бундай концертлари халқларимиз ўртасидаги абадий ва самимий дўстликни ифодаловчи яхши анъанага айланган. Зеро, меҳр-оқибатли бўлиш, тинч-тотув яшаш – халқларимизнинг азалий орзуси ва самимий интилишидир. Бугун ушбу орзу-интилишлар ҳаётга кўчмоқда, мамлакатларимиз етакчиларининг иродаси ва саъй-ҳаракатлари туфайли халқларимиз янада яқинлашди, давлатлараро муносабатлар иттифоқчилик даражасига кўтарилди”, - дейилади хабарда.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Таджикистана Эмомали Рахмон вместе посмотрели концерт
Таъкидланишича, бу жиҳатлар концерт дастурида яна бир бор тасдиқланди. Истеъдодли санъаткорлар ижро этган куй-қўшиқларда икки халқ маданиятининг бойлиги, ўзига хослиги ва шу билан бирга муштараклиги ўз ифодасини топди.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Таджикистана Эмомали Рахмон вместе посмотрели концерт
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи давом этмоқда.
Тожикистон Ўзбекистон учун асрлар билан синалган стратегик шерикдир — Мирзиёев