Тожикистон Ўзбекистон учун асрлар билан синалган стратегик шерикдир — Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон олий даражадаги музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқишди.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон олий даражадаги музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқишди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2024
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон олий даражадаги музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқишди.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Тожикистон Ўзбекистон учун энг яқин, ишончли, асрлар билан синалган стратегик шерикдир. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди, деб ёзмоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон олий даражадаги музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқишди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон олий даражадаги музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқишди.
Президенты Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Таджикистана Эмомали Рахмон по итогам переговоров на высшем уровне выступили с заявлениями для представителей средств массовой информации. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2024
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон олий даражадаги музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқишди.
“Яна бир бор таъкидлайман, Тожикистон Ўзбекистон учун энг яқин, ишончли, асрлар билан синалган стратегик шерикдир. Биродар ўзбек ва тожик халқлари кўп асрлик дўстлик ришталари билан чамбарчас боғланган. Бизни умумий тарих, маданий ва маънавий қадриятлар, анъана ва урф-одатлар бирлаштириб туради”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши ушбу ташрифнинг чинакам тарихий натижаси бўлгани қайд этилди.
“Бу қадам билан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчиликни чуқурлаштириш бўйича ортга қайтмас йўлдан юришга қатъий интилишимизни тасдиқладик. Ушбу муҳим ҳужжат, ҳеч муболағасиз, икки томонлама муносабатларда янги тарихий даврни англатади”, — деди президент.
Савдо ва саноат кооперациясини кенгайтириш ҳамкорликнинг устувор йўналиши этиб белгиланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон олий даражадаги музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқишди.
Президенты Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Таджикистана Эмомали Рахмон по итогам переговоров на высшем уровне выступили с заявлениями для представителей средств массовой информации. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2024
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон олий даражадаги музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқишди.
“Ойбек-Фотехобод” чегараолди эркин савдо зонаси ва “Андархон” савдо-логистика марказини ташкил этиш ишларини жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Олий даражадаги учрашувлар чоғида саноат кооперациясида, энг аввало, икки мамлакат бир-бирини тўлдириб турган анъанавий тармоқларда янги ўсиш нуқталари белгиланиб олинди. Машинасозлик, энергетика, электротехника, металлургия, қазиб чиқариш, тўқимачилик, фармацевтика, агросаноат ва бошқа устувор тармоқлардаги қўшма лойиҳалар шулар жумласидан.
Бундай муҳим лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон-Тожикистон инвестиция компаниясининг салоҳиятидан самарали фойдаланилади.
Сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Трансчегаравий сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш соҳасида конструктив ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлик билдирилди.
Ҳамкорликнинг яна бир стратегик йўналиши – икки мамлакат транспорт-транзит салоҳиятини ошириш учун қулай шароитлар яратиш. Йўловчи ва юклар ташиш ҳажмини ошириш, замонавий чегараолди ва божхона инфратузилмасини яратиш бўйича қўшма чоралар кўрилади.
Ҳудудлараро ҳамкорлик салоҳиятини фаол ишга солиш зарурлиги қайд этилди.
Томонлар ушбу тарихий ташриф, унинг самарали натижалари ва имзоланган муҳим ҳужжатлар икки мамлакатнинг жадал тараққиётига хизмат қилиши, биродар Ўзбекистон ва Тожикистон халқларининг умумий фаровонлигини таъминлашига ишонч билдиришди.
Подписаны исторические документы, направленные на развитие союзнических отношений - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2024
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди
Янгиликлар лентаси
0