Ўзбекистондаги сиёсатчилар “Крокус”даги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдиришди

Содиқ Сафоев, Нуриддин Исмоилов, Бахтиёр Саидов, шунингдек Озарбайжон, Қозоғистон ва Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчилари Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига боришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Ўзбекистон сиёсатчилари “Крокус”даги теракт муносабати билан Россия халқига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Россия Федерацияси элчихонаси хабар берди.
Россияда “Крокус”даги терактда ҳалок бўлганлар учун мотам куни бошланди
Қайд этилишича, Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги делегациялар Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига қўллаб-қувватлаш сўзларини етказиш учун ташриф буюришди.
Улар орасида Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг раҳбари Улуғбек Иноятов, депутатлар Дилором Файзиева ва Илҳом Абдуллаевлар ҳам бор.
Шунингдек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, Озарбайжон, Қозоғистон ва Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчилари ҳам Москвадаги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдиришди.
Улар ҳамдардлик китобига ўз сўзларини ёзиб қолдиришди.
Эслатиб ўтамиз, жума куни кечқурун Москва шимоли-ғарбидаги "Крокус Сити Холл" концерт залида отишма бўлиб ўтди. Россия Тергов қўмитаси теракт юзасидан жиноий иш қўзғатди.
1 / 11
2 / 11
3 / 11
4 / 11
5 / 11
6 / 11
7 / 11
8 / 11
9 / 11
10 / 11
11 / 11
Танзила Нарбаева Москвада содир этилган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди