https://sputniknews.uz/20240324/rossiya-krokus-terakt-halok-bolganlar-motam-kuni-43115504.html
Россияда “Крокус”даги терактда ҳалок бўлганлар учун мотам куни бошланди
Россияда “Крокус”даги терактда ҳалок бўлганлар учун мотам куни бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Россияда “Крокус” теракти оқибатида ҳалок бўлганлар учун бутун мамлакат бўйлаб умуммиллий мотам эълон қилинди.
2024-03-24T11:00+0500
2024-03-24T11:00+0500
2024-03-24T11:00+0500
дунё янгиликлари
дунёда
россия
террор
мотам
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/18/43114877_0:0:638:359_1920x0_80_0_0_5f011597d4fe598c4662263128e4a666.jpg
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Якшанба куни Россияда Москва яқинидаги “Крокус Сити холл”даги терактда ҳалок бўлганлар учун умуммиллий мотам куни бошланди - бу мамлакатнинг замонавий тарихида ўттизинчи мотам куни ҳисобланади, дея хабар берди РИА Новости.24 мартни мотам куни деб эълон қилиш қарорини бир кун аввал Россия президенти Владимир Путин махсус мурожаатида россияликларга эълон қилган эди.Владимир Путин “Крокус”даги терактдан кейин россияликларга мурожаат қилдиУ Москва вилоятида содир бўлган воқеани қонли, ваҳший террорчилик ҳаракати деб атади ва жиноятчилар, ташкилотчилар ва буюртмачилар адолатли ва муқаррар жазога тортилишига ваъда берди.Россияда Мотам кунини эълон қилиш ҳуқуқига фақат президент эга. Шу куни давлат байроқлари туширилади ва маданият муассасаларига кўнгилочар тадбирларни бекор қилиш тавсия этилади. Телеканаллар реклама ва кўнгилочар дастурлардан воз кечмоқда.
https://sputniknews.uz/20240323/rossiyaning-ozbekistondagi-elchixonasi-terakt-munosabati-bilan-bayonot-berdi-43108163.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/18/43114877_63:0:542:359_1920x0_80_0_0_9c57954ff988cbd103a06c719fc8f9bb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия “крокус” теракти ҳалок бўлганлар умуммиллий мотам
россия “крокус” теракти ҳалок бўлганлар умуммиллий мотам
Россияда “Крокус”даги терактда ҳалок бўлганлар учун мотам куни бошланди
Россияда “Крокус” теракти оқибатида ҳалок бўлганлар учун бутун мамлакат бўйлаб умуммиллий мотам эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Якшанба куни Россияда Москва яқинидаги “Крокус Сити холл”даги терактда ҳалок бўлганлар учун умуммиллий мотам куни бошланди - бу мамлакатнинг замонавий тарихида ўттизинчи мотам куни ҳисобланади, дея хабар берди
РИА Новости. 24 мартни мотам куни деб эълон қилиш қарорини бир кун аввал Россия президенти Владимир Путин махсус мурожаатида россияликларга эълон қилган эди.
У Москва вилоятида содир бўлган воқеани қонли, ваҳший террорчилик ҳаракати деб атади ва жиноятчилар, ташкилотчилар ва буюртмачилар адолатли ва муқаррар жазога тортилишига ваъда берди.
Россияда Мотам кунини эълон қилиш ҳуқуқига фақат президент эга. Шу куни давлат байроқлари туширилади ва маданият муассасаларига кўнгилочар тадбирларни бекор қилиш тавсия этилади. Телеканаллар реклама ва кўнгилочар дастурлардан воз кечмоқда.