Ўзбекистон икки ойда қарийб 520 млн долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилди

Ўзбекистон 52 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида қиймати 519,4 млн АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
Бу кўрсаткич умумий экспортнинг 14,3 % ини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 % га ошган.
Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (37,4 %), калава-ип (47,7 %) асосий улушни эгаллаган. 2024 йилнинг январь-февраль ойларида 496 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 52 та давлатига экспорт қилинган.
Тўқимачилик маҳсулотлари таркибида:
Калава-ип – 247,8 млн;
Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 194,4 млн;
Трикотаж мато – 42,8 млн;
Газламалар – 26,8 млн;
Пайпоқ маҳсулотлари – 7,7 млн.
Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги экспорт ҳажми қандай ўзгарди?