Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги экспорт ҳажми қандай ўзгарди?

Oбуна бўлиш
Ўтган йили республика бўйича экспорт қилувчилар сони 7255 тага етди, товар ва хизматлар экспорти ҳажми 16169,6 миллион долларни ташкил этди (номонетар олтиндан ташқари), 2022 йилга нисбатан 4,5 фоизга ўсди.
2023 йилда Ўзбекистондан олтин экспорти ўтган йилга нисбатан қарийб икки баравар ошди. Бундан ташқари, хорижга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ғалла, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва нефть маҳсулотлари сотиш ҳажми йил давомида ошди.
Рангли металлар, газ, ўғитлар, электр энергияси ва тўқимачилик каби маҳсулотлар экспортининг камайиши кузатилмоқда. Жумладан, ўтган йилнинг январь-декабрь ойларида республикадан 3 050,0 миллион долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилиниб, 65 та давлатга 639 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари жўнатилди.
Бу умумий экспорт ҳажмининг 12,5 фоизини ташкил этади, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 3,8 фоизга камайган.
Батафсил –Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0