ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Эрон компанияси Ўзбекистондаги маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича лойиҳаларда қатнатиш таклифини билдирди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эронинг "Razigaran Arg-e Azadi Consulting Engineers Company" компанияси директори Алиризо Аниси билан учрашди.
Алиризо Аниси Ўзбекистоннинг Марказий Осиёнинг энг етакчи мамлакатларидан бири сифатида билишини айтди. У ўзбек тадбиркорлари билан биргаликда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр.
"Шунингдек, Ўзбекистондаги маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича лойиҳаларда қатнатиш таклифини ҳам илгари сурди", — дейилади хабарда.
Томонлар мазкур йўналишда ҳамкорликнинг истиқболлари хусусида фикр алмашишди.
Бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Эрон томони дипломатик миссия биносида ташкил этилган ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари билан безатилган ва Ўзбекистон урф-одатлари ва анъаналари акс этган бурчак билан танишди.