https://sputniknews.uz/20240124/ozbekiston-eron-ozbek-xalqi-tarixiy-hujjatlar-42174483.html
Ўзбекистон Эронда сақланаётган ўзбек халқи тарихига доир ҳужжатларни ўрганади
Ўзбекистон Эронда сақланаётган ўзбек халқи тарихига доир ҳужжатларни ўрганади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Эрон тарихчилари ўртасида самарали алоқалар йўлга қўйилади.
2024-01-24T12:15+0500
2024-01-24T12:15+0500
2024-01-24T12:15+0500
ўзбекистон
эрон
қўлёзма
ўзбекистон фанлар академияси
маданият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/09/40864206_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_b531fbde58f0745b3e1db7217ec575c4.jpg
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон Эронда сақланаётган ўзбек халқига тегишли тарихий ҳужжатларни аниқлайди, дея хабар берди Фанлар академияси.Тарих институти директори, академик Азамат Зиё Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммадали Искандарий билан музокаралар ўтказди. Унда икки мамлакат тарихчилари ўртасида самарали алоқаларни йўлга қўйиш, илмий тадбирлар ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.Учрашувда қуйидагилар муҳокама қилинди:Шунингдек, келгуси режалар бўйича "йўл харитаси" тузиб, аниқ натижага ишлаш юзасидан келишиб олинди.Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда илмий фаолият билан шуғулланаётган 30 мингдан ортиқ тадқиқотчиларнинг ярмидан ортиғини айнан ёшлар ташкил этади.Амир Темур ҳақида ўзбек тилидаги энг эски қўлёзма аниқланди"Хамса" достони тожик тилига таржима қилинади
https://sputniknews.uz/20230617/ozbekiston-qatar-ozbek-allomalari-qolyozmalar-36043552.html
ўзбекистон
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/09/40864206_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_f877bebdb26a3a24623147d01a5629b6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон эрон тарихчилар ўзбек халқи ҳужжат
ўзбекистон эрон тарихчилар ўзбек халқи ҳужжат
Ўзбекистон Эронда сақланаётган ўзбек халқи тарихига доир ҳужжатларни ўрганади
Ўзбекистон ва Эрон тарихчилари ўртасида самарали алоқалар йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон Эронда сақланаётган ўзбек халқига тегишли тарихий ҳужжатларни аниқлайди, дея хабар берди
Фанлар академияси. Тарих институти директори, академик Азамат Зиё Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммадали Искандарий билан музокаралар ўтказди. Унда икки мамлакат тарихчилари ўртасида самарали алоқаларни йўлга қўйиш, илмий тадбирлар ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.
Учрашувда қуйидагилар муҳокама қилинди:
Эронда сақланаётган, ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихига доир манбалар, ҳужжатларни аниқлаш ва илмий муомалага киритиш;
қўлёзмаларни ўқиш салоҳиятига эга тарихчи мутахассисларни тайёрлаш;
тегишли илмий адабиётлар, диссертациялар, манбаларнинг электрон шаклини Тарих институтига тақдим этиш;
қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш.
Шунингдек, келгуси режалар бўйича "йўл харитаси" тузиб, аниқ натижага ишлаш юзасидан келишиб олинди.
Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда илмий фаолият билан шуғулланаётган 30 мингдан ортиқ тадқиқотчиларнинг ярмидан ортиғини айнан ёшлар
ташкил этади.