https://sputniknews.uz/20240314/ozbekiston-eron-talaba-qizlar-almashinuv-dasturlar-42931125.html
Ўзбекистон ва Эрон талаба қизлар учун алмашинув дастурларини ишлаб чиқишга келишиб олди
Ўзбекистон ва Эрон талаба қизлар учун алмашинув дастурларини ишлаб чиқишга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Эрон хотин-қизлар ташкилотлари ўртасида амалий ҳамкорлик йўлга қўйилади. 14.03.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-03-14T14:33+0500
2024-03-14T14:33+0500
2024-03-14T14:33+0500
сиёсат
ўзбекистон
эрон
ўзбекистон олий мажлиси сенати
танзила норбоева
аёллар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/0e/42931222_0:12:900:518_1920x0_80_0_0_b4c955ec480ff736b2808171ad618236.jpg
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Эрон хотин-қизлар ташкилотлари ўртасида амалий ҳамкорлик йўлга қўйилади, дея хабар берди Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.Нью-Йоркда амалий ташриф билан бўлиб турган Олий Мажлис Сенати раиси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Нарбаева Эрон Ислом Республикасининг Хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича вице-президенти Энсиё Хазалий билан учрашди.Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик доирасида хотин-қизлар ташкилотлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди. Қайд этилишича, олий даражадаги, шунингдек, икки давлат ҳукуматлари ва парламентлари ўртасидаги фаол ўзаро алоқалар мамлакатлар аёллари ўртасидаги ҳамкорлик учун муҳим платформа яратмоқда.
https://sputniknews.uz/20240313/qishloq-ayollari-narbaeva-bmt-tashabbus-42908722.html
ўзбекистон
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/0e/42931222_152:32:778:502_1920x0_80_0_0_e888d452bb7ad566ac06324dc222acb1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, эрон, ўзбекистон олий мажлиси сенати, танзила норбоева, аёллар
сиёсат, ўзбекистон, эрон, ўзбекистон олий мажлиси сенати, танзила норбоева, аёллар
Ўзбекистон ва Эрон талаба қизлар учун алмашинув дастурларини ишлаб чиқишга келишиб олди
Ўзбекистон ва Эрон хотин-қизлар ташкилотлари ўртасида амалий ҳамкорлик йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Эрон хотин-қизлар ташкилотлари ўртасида амалий ҳамкорлик йўлга қўйилади, дея хабар берди Олий Мажлис Сенати
матбуот хизмати. Нью-Йоркда амалий ташриф билан бўлиб турган Олий Мажлис Сенати раиси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Нарбаева Эрон Ислом Республикасининг Хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича вице-президенти Энсиё Хазалий билан учрашди.
“Илмий муассасалар ўртасида оила ва хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик қилиш ҳамда Ўзбекистон ва Эроннинг етакчи олий таълим муассасаларида талаба қизлар учун алмашинув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик доирасида хотин-қизлар ташкилотлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди.
"Бу борада уларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий-маърифий ҳаётдаги иштирокини ошириш, жамиятдаги ижтимоий мавқеини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни қўшма лойиҳалар асосида бирлаштириш истиқболлари кўриб чиқилди", — дея қўшимча қилинган хабарда.
Қайд этилишича, олий даражадаги, шунингдек, икки давлат ҳукуматлари ва парламентлари ўртасидаги фаол ўзаро алоқалар мамлакатлар аёллари ўртасидаги ҳамкорлик учун муҳим платформа яратмоқда.