Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қуролли кучлари Запорожье вилоятининг Мирное қишлоғини озод қилди

Мудофаа вазирлиги: Запорожье вилоятининг Мирное қишлоғи озод қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Россия ҳарбийлари Запорожье вилоятининг Мирное қишлоғини озод қилди. Бу ҳақда РИА Новости Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.
“Южнодонецк йўналишида “Восток” кучлар гуруҳи бўлинмалари муваффақиятли ҳужум ҳаракатлари натижасида Запорожье вилоятининг Мирное қишлоғини озод қилди”, — дейилади ҳарбий идора хабарида.
Россиялик жангчилар, шунингдек, Украина Қуролли Кучларининг 72-механизациялашган бригадасининг ҳужум гуруҳининг ХҲРнинг Водяное қишлоғи ҳудудидаги қарши ҳужумини қайтаришди. Украина армияси 120 дан ортиқ аскар ва 3 та техникасини йўқотди.