Россия президенти сайлови — 2024 йил

Россия президенти сайлови: сайловчилар иштироки 36,11 фоизга етди

Овоз беришнинг биринчи куни соат 22:00 га келиб сайловчиларнинг иштироки 36,11 фоизни ташкил қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Россияда президентлик сайловида сайловчиларнинг иштироки биринчи куни Москва вақти билан соат 22:00 га келиб 36,11 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда Россия МСК сайтидаги маълумотларга таяниб РИА Новости хабар берди.
2018 йилги сайловда овоз бериш бир кунда бўлиб ўтган. Ўшанда Москва вақти билан соат 10:00 га қадар сайловчиларнинг иштироки 16,55 фоизни, кундузи - 34,72, 17:00 да 51,9 фоизни ташкил этган. Сайловчиларнинг умумий иштироки эса 67 фоиздан ошган.
14 март куни Москва вақти билан соат 23:00 да Камчатка ва Чукоткада биринчи сайлов участкалари очилди. 15 март куни соат 9:00 да Россиянинг энг ғарбий минтақаси – Калининград вилоятида овоз бериш пунктлари очилди.
Деярли 2,6 миллион россиялик сайловда муддатидан олдин овоз берди.
Уч миллиондан ортиқ одам масофадан туриб овоз берган. Жами беш миллионга яқин киши сайловда шу тарзда иштирок этишни режалаштирган.
Уч кун давомида сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 20:00 гача ишлайди. Овоз бериш 17 март куни якунланади.
Президентлик учун тўрт номзод курашмоқда: Леонид Слуцкий, Николай Харитонов, Владислав Даванков ва Владимир Путин.
Россия президенти сайлови — 2024 йил
Путин президентлик сайловида онлайн овоз берди