Россия президенти сайлови — 2024 йил

Путин президентлик сайловида онлайн овоз берди

Путин Ново-Огареводаги қароргоҳидаги офисида овоз берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Россия Федерациясининг амалдаги раҳбари Владимир Путин Россия президенти сайловида онлайн овоз бериш вариантини танлади ва шу тарзда овоз берди, деб хабар беради РИА Новости мухбири.
Путин Ново-Огареводаги қароргоҳидаги офисида овоз берди. У ўз иш столига ўтиб, компьютер қаршисига ўтирди ва ўз танловини қилди.
“Раҳмат, сиз муваффақиятли овоз бердингиз!” – деган ёзув экранда кўринди.
Федерация Кенгаши президентлик сайловини 2024 йил 17 мартга белгилаган. Овоз бериш уч кун давом этади: 15, 16 ва 17 март. Давлат раҳбари лавозимига Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган тўрт нафар номзод: Леонид Слуцкий, Николай Харитонов, Владислав Даванков ва Владимир Путин даъвогарлик қилмоқда.
Россия президенти сайлови — 2024 йил
Лавров Россия президенти сайловида овоз берди