ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Россия Федерацияси бош вазири Михаил Мишустин бугун, 16 март куни президентлик сайловида овоз берди, у овоз бериш жараёнида онлайн форматда иштирок этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Видео Вазирлар Маҳкамасининг Телеграм каналида эълон қилинди.
Федерация Кенгаши президентлик сайловини 2024 йил 17 мартга белгилади. Овоз бериш уч кун давом этади: 15, 16 ва 17 март. Давлат раҳбари лавозимига Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган тўрт нафар номзод: Леонид Слуцкий, Николай Харитонов, Владислав Даванков ва Владимир Путин даъвогарлик қилмоқда.