ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент “Катта дубулға” турниридаги иштирокини муваффақиятли якунлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Тошкентда бўлиб ўтган “Катта дубулға” турнирида 68 та мамлакатдан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 6 та медалга сазовор бўлишди.
“Бу натижа билан дзюдочиларимиз Франция ва Япониядан кейин умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритдилар”, — дейилади хабарда.
Мусобақа ғолиблари:
Олтин медаль: -60 кг: Достон Рўзиев, -100 кг: Музаффарбек Тўрабоев.
Кумуш медаль:-52 кг: Гулҳаё Жўраева.
Бронза медаль: -73 кг: Шаҳрам Аҳадов, -73 кг: Обидхон Нўмонов, -90 кг: Давлат Бобонов.
Эслатиб ўтамиз, 1-3-март кунлари Тошкент дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирига мезбонлик қилди.