ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Пойтахтга тўрт вагонли янги 3 та замонавий метро ҳаракат таркиблари олиб келинди. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" ДУК хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.
"Йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида, янги ҳаракат таркиблари асосан, "Юнусобод" ва "Ер усти ҳалқа йўли йўналишлари"да ҳаракатга чиқарилади", — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 2024 йил май ойи сўнгига қадар босқичма босқич равишда яна 8 та метро поезди олиб келиш режалаштирилган.
"Бу режавий ишлар натижасида, метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган", — дея қўшимча қилинган хабарда.