Тошкент метросида хизматлар сифати оширилади — тафсилотлар

© Пресс-служба Президента Республики УзбекистанЛиния надземного метро в Ташкенте. Архивное фото
Линия надземного метро в Ташкенте. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенида хизматлар сифатини оширишга оид тақдимот билан танишди.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Тошкент метросида хизматлар сифати оширилади, ҳаракат қулайлиги ва хавфсизлиги кучайтирилади. Бу ҳақида президент матбуот хизмати хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенида хизматлар сифатини ошириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенида хизматлар сифатини ошириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
Представлены предложения по улучшению качества обслуживания в метрополитене - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2023
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенида хизматлар сифатини ошириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
Қайд этилишича, бугунги кунда метрополитендан фойдаланадиган йўловчилар сони 5 баробар ошиб, кунлик қатнов 720 мингтага етди. Куннинг тиғиз вақтида поездлар келиш вақти аввалги 5-7 дақиқадан 2 дақиқагача қисқарди.
“Давлат раҳбари метро хизматлари сифатини ошириш, ҳаракат қулайлиги ва хавфсизлигини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди. Яна янги вагонлар олиб келиб, фойдаланиш муддати ўтганларини янгилаш, икки дақиқали интервални таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Тошкент метрополитенини трансформация қилиб, даромадини ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди”, — дейилади хабарда.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенида хизматлар сифатини ошириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
Представлены предложения по улучшению качества обслуживания в метрополитене - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2023
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенида хизматлар сифатини ошириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
Маълум қилинишича, сўнгги йилларда метрополитен қамровини кенгайтириш мақсадида қўшимча 32 километр йўл қурилди, 21 та янги станция ишга туширилди. 15 та замонавий метро поездлари олиб келинди. Янги йўналишлар пойтахтнинг Яшнобод, Миробод, Сергели, Янгиҳаёт ва Юнусобод туманларидан ўтиб, аҳолининг кундалик қатновига қулайлик яратди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шу йил якунига қадар 56 та ва 2024 йил давомида яна қўшимча 104 дона замонавий метро вагони харид қилиниши маълум қилинганди. Шунингдек, йил охирига қадар Чилонзор, Ўзбекистон, Юнусобод ва ер усти халқа йўли йўналишида янги вагонлар қўшилади ҳамда бунинг ҳисобига оралиқ интервал янада камайтирилади.
Метрода нималар таъқиқланади? - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2023
Тошкент метросида нималар тақиқланади — видео
Янгиликлар лентаси
0