ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида расмий ишсизлик 2023 йилда 13,9 фоизга камайди, деб хабар бермоқда ЕИК матбуот хизмати.
“Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларининг бандлик хизматларида рўйхатдан ўтган ишсизлар сони 2023 йил декабрь ойи охирига келиб 709,8 минг кишини ташкил этиб, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 13,9 фоизга камайди”, — дейилади Комиссия ҳисоботида.
Шундай қилиб, ўтган йилнинг декабрь ойида Иттифоқ мамлакатларидаги ишсизлар ишчи кучининг 0,8 фоизини ташкил қилди. 2022 йилнинг шу даврида - 0,9%.
Охирги йил давомида ишсизлар сони 36,6 минг кишига кўпайган Қозоғистондан ташқари, ЕОИИ барча мамлакатларида ишсизлик даражаси камайди.Ишсизларнинг энг кўп сони фоизларда Арманистонда – 3,3% ва Қирғизистонда – 2,5%, энг ками эса Беларусда (0,1%) қайд этилган.