Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда ишсизлик деярли 14 фоизга камайди

© Sputnik / Максим БлиновРабочие возле одной из строек в Москве.
Рабочие возле одной из строек в Москве.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.02.2024
Oбуна бўлиш
Иттифоқ мамлакатлари орасида Қозоғистон бундан мустасно бўлиб, у ерда ўтган йил давомида ишсизлар сони 36,6 минг кишига ошган.
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида расмий ишсизлик 2023 йилда 13,9 фоизга камайди, деб хабар бермоқда ЕИК матбуот хизмати.
“Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларининг бандлик хизматларида рўйхатдан ўтган ишсизлар сони 2023 йил декабрь ойи охирига келиб 709,8 минг кишини ташкил этиб, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 13,9 фоизга камайди”, — дейилади Комиссия ҳисоботида.
Шундай қилиб, ўтган йилнинг декабрь ойида Иттифоқ мамлакатларидаги ишсизлар ишчи кучининг 0,8 фоизини ташкил қилди. 2022 йилнинг шу даврида - 0,9%.
Охирги йил давомида ишсизлар сони 36,6 минг кишига кўпайган Қозоғистондан ташқари, ЕОИИ барча мамлакатларида ишсизлик даражаси камайди.Ишсизларнинг энг кўп сони фоизларда Арманистонда – 3,3% ва Қирғизистонда – 2,5%, энг ками эса Беларусда (0,1%) қайд этилган.
Посол России в Узбекистане Олег Мальгинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2024
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириши тезлашиши мумкин — Мальгинов
Янгиликлар лентаси
0