ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Россиянинг ҳаракатланувчи миномёти Днепрнинг ўнг қирғоғидаги ташландиқ қишлоқдаги бинода жойлашган украиналик пиёда аскарлари ва дрон операторлари гуруҳини йўқ қилди. РИА Новости мухбири Херсон йўналишида олд сафдаги россиялик аскарларнинг ҳаракатларини кузатди.
"Дронлар бўлинмаси бизга аскарлар ва техникалар тўпланган жой координаталарини берди. Ҳаракатланувчи миномёт ёрдамида батальон бўлинмаси душманга қарши зарба берди. Маълумотларга кўра, нишон йўқ қилинган", – дея хабар берди "Нольпятый" чақирув белгили "Днепр" гуруҳи офицери.
"Ҳаракатланувчи миномёт" экипажи – мобил бўлинмадир. У фронт олдинги чизиғи бўйлаб ҳаракатланади. Экипаж разведчиклардан нишон йўналиши олинганидан сўнг, миномётни узатилган координаталар бўйича ишлашга имкон берадиган энг яқин жойга жойлаштирилади.
Жангчилар тезда залп билан бир нечта зарбалар амалга оширади, йўналишни ўзгартириб, позицияни тарк этишади. Экипажнинг бир жойдаги бутун жанговар иши уч дақиқадан кўпроқ вақтни олмайди, шунинг учун унга душман артиллерияси жавобан зарба бера олмайди.