БААда ўзбек тили ўргатилиши мумкин — тафсилотлар

БААга ўзбек тилидаги адабиётлар ва ўқув қўлланмалари етказиб берилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларидаги (БАА) йирик кутубхоналар ва таълим муассасаларида ўзбек тилини ўқитиш лойиҳаси йўлга қўйиш мумкин. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Ўзбекистон бош консули Камол Икромов БАА Маданият вазирлигининг Дубайдаги бошқармаси вакили Анвар Ғолам Муҳаммад Абдуллоҳ билан учрашди.
Қайд этилишича, мулоқот давомида ББАда ўзбек маданияти марказларини очиш, биргаликда маданий тадбирлар ташкил этиш, шунингдек, ўзбек тилининг халқаро нуфузини ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар БААдаги йирик кутубхоналар ва таълим муассасаларида Ўзбекистон бўлимларини очиш ва келажакда ўзбек тилини ўқитиш лойиҳасини йўлга қўйиш имкониятларини ҳам муҳокама қилишди.
“Учрашув якунида Бош консулхона томонидан Бирлашган Араб Амирликларининг илмий марказлари, университет ва йирик кутубхоналари илмий базасини бойитиш мақсадида ўзбек тилидаги адабиётлар ва ўқув қўлланмаларини етказиб бериш бўйича келишувга эришилди”, — дейилади хабарда.
Саудиялик профессор 350 дан ортиқ ноёб китобларни Ўзбекистонга тақдим этди