https://sputniknews.uz/20240208/baa-ozbek-tili-orgatish-42390176.html
БААда ўзбек тили ўргатилиши мумкин — тафсилотлар
БААда ўзбек тили ўргатилиши мумкин — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Бирлашган Араб Амирликларига ўзбек тилидаги адабиётлар ва ўқув қўлланмалари етказиб берилади.
2024-02-08T10:16+0500
2024-02-08T10:16+0500
2024-02-08T11:19+0500
жамият
ўзбекистон
баа
ўзбек тили
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/01/41344948_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_b47ed985ec9dc04946969242e310598f.jpg
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларидаги (БАА) йирик кутубхоналар ва таълим муассасаларида ўзбек тилини ўқитиш лойиҳаси йўлга қўйиш мумкин. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди. Ўзбекистон бош консули Камол Икромов БАА Маданият вазирлигининг Дубайдаги бошқармаси вакили Анвар Ғолам Муҳаммад Абдуллоҳ билан учрашди.Қайд этилишича, мулоқот давомида ББАда ўзбек маданияти марказларини очиш, биргаликда маданий тадбирлар ташкил этиш, шунингдек, ўзбек тилининг халқаро нуфузини ошириш масалалари кўриб чиқилди.Томонлар БААдаги йирик кутубхоналар ва таълим муассасаларида Ўзбекистон бўлимларини очиш ва келажакда ўзбек тилини ўқитиш лойиҳасини йўлга қўйиш имкониятларини ҳам муҳокама қилишди.
https://sputniknews.uz/20220926/saudiyalik-professor-350-dan-ortiq-noyob-kitoblarni-ozbekistonga-taqdim-etdi-28544016.html
ўзбекистон
баа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/01/41344948_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_788803f920516de1a46a46884834d5fe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бирлашган араб амирликлари ўзбек тили адабиётлар ва ўқув қўлланмалари
бирлашган араб амирликлари ўзбек тили адабиётлар ва ўқув қўлланмалари
БААда ўзбек тили ўргатилиши мумкин — тафсилотлар
10:16 08.02.2024 (янгиланди: 11:19 08.02.2024) БААга ўзбек тилидаги адабиётлар ва ўқув қўлланмалари етказиб берилади.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларидаги (БАА) йирик кутубхоналар ва таълим муассасаларида ўзбек тилини ўқитиш лойиҳаси йўлга қўйиш мумкин. Бу ҳақда "Дунё" АА
хабар берди. Ўзбекистон бош консули Камол Икромов БАА Маданият вазирлигининг Дубайдаги бошқармаси вакили Анвар Ғолам Муҳаммад Абдуллоҳ билан учрашди.
Қайд этилишича, мулоқот давомида ББАда ўзбек маданияти марказларини очиш, биргаликда маданий тадбирлар ташкил этиш, шунингдек, ўзбек тилининг халқаро нуфузини ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар БААдаги йирик кутубхоналар ва таълим муассасаларида Ўзбекистон бўлимларини очиш ва келажакда ўзбек тилини ўқитиш лойиҳасини йўлга қўйиш имкониятларини ҳам муҳокама қилишди.
“Учрашув якунида Бош консулхона томонидан Бирлашган Араб Амирликларининг илмий марказлари, университет ва йирик кутубхоналари илмий базасини бойитиш мақсадида ўзбек тилидаги адабиётлар ва ўқув қўлланмаларини етказиб бериш бўйича келишувга эришилди”, — дейилади хабарда.