Саудиялик профессор 350 дан ортиқ ноёб китобларни Ўзбекистонга тақдим этди

© “Дунё” ААСаудиялик профессор 350 дан ортиқ ноёб китобларни Ўзбекистон илмий муассасаларига тақдим этди
Саудиялик профессор 350 дан ортиқ ноёб китобларни Ўзбекистон илмий муассасаларига тақдим этди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2022
Oбуна бўлиш
Надия Бухорий кўп йиллар давомида тўплаган илм-фаннинг турли соҳаларига оид 350 дан ортиқ китобларни Ўзбекистоннинг илмий муассасаларига тақдим этди.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Саудиялик профессор Надия Бухорий 350 дан ортиқ ноёб китобларни Ўзбекистон илмий муассасаларига тақдим этди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Бош консуллиги ходимларининг Макка шаҳридаги “Уммул Қуро” университети профессори, доктор Надия Иброҳим Бухорий билан учрашуви бўлиб ўтган. Суҳбат чоғида профессор Ўзбекистон Имом Бухорий, Имом Термизий, Маҳмуд Захашарий, Ибн Сино ва Абу Райҳон Беруний каби буюк мутафаккир олимлар юрти эканлигини алоҳида таъкидлаган. У, шунингдек, ота-боболари юрти – Ўзбекистонга қилган сермазмун сафарини ҳам ёдга олган.
“Учрашувда Надия Бухорий кўп йиллар давомида тўплаган илм-фаннинг турли соҳаларига оид 350 дан ортиқ китобларни Ўзбекистоннинг илмий муассасаларига етказишни сўраб Бош консулхонага тақдим этди”, - дейилади хабарда.
Нашрга кўра, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузурида ташкил этилган Араб тили марказига ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанддаги Имом Бухорий илмий тадқиқотлар маркази ва Ҳадис илми мактабига тақдим этиладиган ушбу ноёб адабиётлар яқин кунларда Ўзбекистонга етказилади.
Янгиликлар лентаси
0