ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь 2024—2025 йилларда умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган лойиҳаларни амалга оширади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлараро иккинчи форумида чоғида Беларусь бош вазир ўринбосари Леонид Заяц журналистларга маълум қилди, деб хабар берди БЕЛТА мухбири.
Форум доирасида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хожаев ва Беларусь бош вазири ўринбосари Леонид Заяц ўртасида музокаралар ўтказилди.
Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Жамшид Хожаев ва Беларусь бош вазир ўринбосари Леонид Заяц ўртасида музокаралар ўтказилди.
© Foto : Источник: БЕЛТА
“Томонлар барча соҳаларда ўзаро англашувга эришишди: бу саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш саноати, гуманитар масалалар, таълим масалалари, спорт ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик, ўрмон хўжалиги соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, шаҳарсозлик, уй-жой коммунал хўжалиги. Улар жами 1,054 миллиард долларлик 99 та ҳужжат билан муҳрланган”, — дейилади хабарда.
Бунга экспорт шартномалари ва инвестиция лойиҳалари киради. Уларни амалга ошириш 2024-2025 йилларга мўлжалланган.
Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Жамшид Хожаев ва Беларусь бош вазир ўринбосари Леонид Заяц ўртасида музокаралар ўтказилди.
© Foto : Источник: БЕЛТА
“Бу лойиҳалар яқин икки йилга мўлжалланган мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг йўл харитаси асосини ташкил этади. “Биз бу масалаларни бирорта ҳам нуқта, бирорта ҳам позиция ортда қолмаслиги учун назоратга оламиз”, — деди Заяц.
2018-2022 йиллар давомида мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3,2 баробар ошди. 2023 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми яна 12 фоизга ошиб, 565 миллион доллардан ошди.
Беларусь, хусусан, Ўзбекистонда болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қўшма ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Минск автомобильзаводи йўловчи ташиш транспортини йиғишни ташкил этиш, тўқимачилик саноати корхоналарини очиш истагида. Пахтачилик тракторлари қўшма ишлаб чиқариш ҳам яратилмоқда.