ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Россиялик космонавт Олег Кононенко коинотда энг узоқ вақт қолиш бўйича янги рекорд ўрнатди, дея хабар берди "Роскосмос".
Қайд этилишича, бугун Москва вақти билан 11:30:08 да Олег Кононенко коинотда энг узоқ вақт қолиш бўйича жаҳон рекордини янгилади.
"У бешта космик парвоз давомида жами 878 кун 11 соат 29 дақиқа 48 сония тўплаган ватандоши Геннадий Падалканинг ютуғидан ошиб кетди. Олег Кононенко 2024 йил 5 июнь куни Москва вақти билан 00:00:20 да коинотда жами 1000 кунга етиши кутилмоқда", — дейилади хабарда.
Йиллик экспедиция (2024 йил 23 сентябрь) тугаллангандан кейин эса унинг умумий парвоз вақти 1 110 кунни ташкил қилади.